Қайднома

Қидирув

«Насаф»–«Бухоро». Превью

«Насаф»–«Бухоро». Превью

  06.03.2017 20:47
  0
  853
«Насаф»–«Бухоро». Превью

Мамлакатимиз футбол майдонларида 8-10 март кунлари миллий чемпионатимизнинг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. “Насаф” ушбу тур доирасидаги учрашувда “Бухоро” жамоасини қабул қилади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда шу пайтгача ўзаро 38 марта куч синашганлар. Ўзаро бўлиб ўтган  учрашувларнинг 20 тасида жамоамизнинг қўли баланд келган. 9 учрашувда муроса кўчаси танланган бўлса, 9 учрашувда бухоролик футболчилар ғалабага эришган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик жамоамиз томонида 67-37. “Насаф”нинг “Бухоро” жамоаси устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси - 6:0. “Бухоро” жамоаси эса 5:1 - энг йирик ҳисобда ғалабага эришган.

Қаршидаги учрашувлар

Ушбу жамоалар миллий чемпионат доирасида Қаршида ўзаро 18 марта куч синашганлар. Қаршида бўлган учрашувларнинг 12тасида жамоамиз ғалаба нашидасини сурган. Қолган 6 учрашувда дуранг натижалар қайд этилган. “Бухоро” жамоаси ҳозиргача Қаршида ўтган ўзаро учрашувларда умуман “Насаф”ни мағлубиятга учрата олмаган.

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати

“Насаф” жамоаси жорий чемпионатда дастлабки тур учрашувидан сўнг 3 очкога эга ва турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. “Бухоро” жамоаси ҳам битта учрашув ўтказиб, 3 очкога эга бўлди. Улар турнир жадвалининг 5-поғонасини банд этиб туришибди. Жамоамиз ўтган тур учрашувини сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўз майдонида “Олмалиқ” жамоасини қабул қилган бухороликлар кичик 1:0 ҳисобида кончиларни доғда қолдиришди.

Ўзаро учрашувлар ҳақида яна маълумотлар

Ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак, “Бухоро” жамоаси дарвозасини дастлаб собиқ ҳужумчимиз Александр Бейнарович ишғол этган. Ушбу учрашув 1997 йил 8 августда Қаршида бўлиб ўтган ва жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Александр Бейнарович 1997 йилда жамоамиз сафида тўп тепган. Сўнгги марта “Бухоро” дарвозасига гол  урган ҳужумчимиз Драган Черан бўлиб турибди. У ўтган йилги мавсумнинг 21-турида бўлиб ўтган Қаршидаги учрашувда жамоамизнинг учинчи голини киритган эди.

Айни пайтда клубимизда мураббийлик фаолиятини олиб бораётган собиқ футболчилардан Рўзиқул Бердиев, Шуҳрат Тошпўлатов, Николай Минчев, Зафар Холмуродов ва Нурали Султоновлар ҳам ўзаро учрашувларда “Бухоро” жамоаси дарвозасига гол киритишган.

Ўтган йилги чемпионатдаги ўзаро учрашувлар ҳақида

Ўтган йилги чемпионатда жамоалар дастлаб Бухорода куч синашишган. 24 апрелда бўлиб ўтган 6-тур учрашувида “Насаф” жамоаси “Бухоро”ни 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Учрашувдаги голларга Шерзод Аъзамов ва Азамат Алланиёзовлар муаллифлик қилишган. Эсингизда бўлса, ушбу учрашувга рекорд даражадаги мухлислар ташриф буюришган.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

24.04.2016. ЎзПФЛ 6-тур.

“Бухоро” (Бухоро) – “Насаф” (Қарши) 0:2   24 105 томошабин

Бухоро ш., “Бухоро” СМ. 18:00да

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент)

Ҳакамлар: А. Усмонов (Тошкент)-8,7, А. Сидоров (Тошкент)

Захира ҳаками: И.Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А.Фролов (Тошкент)

Гол: Шерзод Аъзамов, 9’-0:1, Азамат Алланиёзов, 89’-0:2.

Ноаниқ пенальти – Руслан Мельзетдинов, 48.

“Бухоро”: 1.Муҳиддин Худоёров, 8.Саламат Қуттибоев, 10.Шавкат Саломов, 11.Санъат Шихов (19.Жасур Ҳасанов 46), 16.Артём Филипосян, 23.Александр Мерзляков, 61.Азиз Ибрагимов (18.Баҳодир Пардаев 73), 85.Руслан Мельзетдинов, 87.Алишер Саноев (7.Суҳроб Неъматов 78), 93.Максимилиан Фомин, 97.Камолиддин Мурзоев.

Захира: 30.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 17.Исомиддин Убайдуллаев, 21.Павел Смоляченко.

“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 6.Азизжон Ғаниев (27.Ислом Рашидхонов 90+5), 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов (38.Дониёржон Нарзуллаев 90+1), 14.Шароф Муҳитдинов, 21.Азамат Алланиёзов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45. Бобур Абдухолиқов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 16.Дилшод Хушбаков, 19.Деян Больевич, 29.Акбар Муродов, 42.Нажмиддин Нормуродов.

Огоҳлантириш: Азиз Ибрагимов 51, Саламат Қуттибоев 90+1, Александр Мерзляков 90+3, Руслан Мелзетдинов 90+3 - Шерзод Аъзамов 47, Азамат Алланиёзов 89.

Ушбу учрашув видеошарҳини томоша қилинг.

Учрашувдан фотолар

 

Иккинчи даврада эса мазкур жамоалар Қаршида баҳс юритишган. Бу учрашувда жамоамиз бухороликларни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этишган. Учрашувдаги  голларга Шахбоз Эркинов, Фаррух Сайфиев ва Драган Черанлар муаллифлик қилишган.

Қуйида учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

ЎзПФЛ 21-тур. 09.09.2016 й.

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро) 3:0 (2:0). 4756 томошабин

Қарши ш., “Марказий” стадион. Соат 19:15да

Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)-9,0

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент)-9,0, Жаҳонгир Саидов (Тошкент)-9,0.

Захира ҳаками: Бахтиёр Юльчараев (Гулистон)-9,0.

Назоратчи: Гали Имамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

Гол: Шахбоз Эркинов, 11’-1:0, Фаррух Сайфиев, 36’-2:0, Драган Черан, 75’-3:0

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Шахбоз Эркинов (69.Драган Черан 55), 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов, 24.Огнен Красич (45.Бобир Абдухолиқов 84), 28.Фозил Мусаев, 31.Сайдулло Раҳматов (38.Дониёр Нарзуллаев 74), 34.Фаррух Сайфиев.

Захира: 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ильдар Маматказин, 27.Ислом Рашидхонов.

“Бухоро”: 1.Муҳиддин Худоёров, 7.Сухроб Неъматов, 11.Санъат Шихов, 18.Баҳодир Пардаев (70.Вадим Чемыртан 10), 19.Жасур Ҳасанов (10.Шавкат Саломов 46), 23.Александр Мерзляков, 23.Бобиржон Аманов, 55.Шавкат Муллажонов, 61.Азиз Ибрагимов, 87.Алишер Саноев (8.Саламат Қуттибоев 75), 93.Максимилиан Фомин.

Захира: 25.Шохжаҳон Насимов, 16.Артем Филипосян, 17.Жалолиддин Убайдуллаев, 30.Асилбек Аманов.

Огоҳлантириш: Фаррух Сайфиев 40 - Бобиржон Аманов 18, Шавкат Муллажонов 38, Сухроб Неъматов 73.

Ушбу учрашув видеошарҳини томоша қилинг.

Учрашувдан фотолар

 

 

Бўлажак учрашув ҳакамлари ҳақида

ЎзПФЛ 2-тур. 09.03.2017 й.

“Насаф” (Қарши) – “Бухоро” (Бухоро)

Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 16:00да

Бош ҳакам: Тимур Тўхтасинов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Зиёдулло Абдурахмонов, Анваржон Мараджабов (иккаласи ҳам Андижондан)

Захира ҳаками: Аскер Наджафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников.

Тимур Тўхтасинов бу йилдан жамоамиз иштирокидаги учрашувда биринчи марта бош ҳакамлик қилади.

Бўлажак учрашувнинг бошланиш вақти

9 март пайшанба куни Ғузорда бўладиган “Насаф” – “Бухоро” учрашуви соат 16:00да бошланади.

Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув эса 8 март куни "Геолог" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув соат 15:30да бошланади.

Манба: www.fcnasaf.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz