Қайднома

Қидирув

ИҚтидорли ёшлар учун танлов

ИҚтидорли ёшлар учун танлов

  07.03.2017 04:28
  0
  588

Маълумки, шу йили тарихда илк бора 20 ёшдан кичик футзалчилардан иборат терма жамоалар иштирокида Осиё чемпионати ташкиллаштирилади. Мазкур турнирга 16-26 май кунлари Таиланд мезбонлик қилади.

Ўзбекистон футзал ассоциацияси турнирга муносиб тайёргарлик кўриш доирасида ёш иқтидорлар учун махсус кўрик-танлов ташкил қилмоқчи. Унда 1997-1999 йилларда туғилган футзал усталари иштирок этиб, ўз имкониятларини синаб кўришлари мумкин.

Танлов 11 март куни соат 10:00да «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бошланади. Кўрик Ўзбекистон  U-20 термасига ҳам бошчилик қилаётган Хосе Мария Мендез назоратида ўтиши кутилмоқда.

Демак, испаниялик мутахассис иштирокчиларни бирма-бир кўздан кечириб, уларнинг имкониятларига шахсан ўзи баҳо беради. Хуллас, иқтидорли йигитларда синовлардан муваффақиятли ўтиб, терма жамоа аъзосига айланиш имконияти бор.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz