Қайднома

Қидирув

«Локомотив» ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО)

«Локомотив» ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО)

  07.03.2017 16:57
  0
  1382
«Локомотив» ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО)

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби янги мавсум олдидан таркибга 7 нафар янги футболчини қўшиб олди. Бугун “Локомотив” стадиони матбуот анжуманлари залида янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказилди.

Таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Микляев, жамоа мураббийи Мирко Йеличич, шунингдек янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар – Саламат Қутибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

uff_7098

Даставвал “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, жамоа олдига қўйилаётган вазифаларга тўхталиб ўтди:
– “Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоамиз олдига янги мавсумда ҳам камида ўтган йилги натижаларни такрорлаш ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасида финалга қадар етиб бориш вазифаси қўйилган. Шунга монанд равишда таркибни кучайтириш ишлари олиб борилди. Тўғри, янги мавсум олдидан жамоамизни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этишди. Бироқ янги келганлар уларнинг ўринларини билинтирмаслигига ишонамиз, – дея айтиб ўтди Тўлабек Акрамов.

uff_7112

uff_7115

Сўнг жамоа мураббийлари – Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич янги келган футболчилар хусусида тўхталиб ўтишди.
– “Локомотив” жамоаси ўз сафига янги мавсум олдидан анча тажрибали футболчиларни қўшиб олди, дея оламан. Зеро миллий чемпионатимиздан чақирилган ўйинчиларнинг барчаси ўз клубларида етакчи ҳисобланишарди. Қолаверса, легионер футболчиларимиз ҳам ўзларидан ёмон таассурот қолдиришаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам сафимизга қўшилган ҳар бир футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдира оламан. Умид қиламанки, янги ўйинчилар жамоа муваффақиятига ўз муносиб ҳиссаларини қўша олишади, – дейди Мирко Йеличич.

uff_7136

Таништирув маросимининг биринчи қисмида футболчиларга ўзлари тўп сурадиган формалар топширилди. Формаларни ўз эгаларига “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.

uff_7145

uff_7151

uff_7155

uff_7162

uff_7168

uff_7170

uff_7176

uff_7179



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz