Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» ва «Челси» Гибсон учун курашишмоқда

«Манчестер Сити» ва «Челси» Гибсон учун курашишмоқда

  07.03.2017 20:36
  0
  741
«Манчестер Сити» ва «Челси» Гибсон учун курашишмоқда

Англиянинг икки гранди - «Манчестер Сити» ва «Челси» «Мидлсбро» ҳимоячиси Бен Гибсон учун курашмоқда. Sunsport хабарларига кўра, «шаҳарликлар» устози Хосеп Гвардиола бу ҳимоячи жамоасининг мудофаа чизиғидаги барча муаммоларини ҳал қилишига ишонади.

Шунингдек, «аристократлар»нинг скаутлари ҳам футболчини жиддий кузатишган ва унинг иқтидорига ижобий баҳо беришган. Клуб бош мураббийи Антонио Конте эса Гибсонни «янги Терри» деб аташга ҳам улгурди.

Бен Гибсон жорий мавсум АПЛнинг 27 ўйинида иштирок этиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган. Экспертларнинг таҳлилига кўра, «Мидлсбро»нинг ҳимоядаги энг катта ишларини айнан Гибсон бажариб келмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz