Қайднома

Қидирув

Рамоснинг дубли ва кутилганидек «Реал» кейинги босқичда

Рамоснинг дубли ва кутилганидек «Реал» кейинги босқичда

  08.03.2017 02:38
  0
  564
Рамоснинг дубли ва кутилганидек «Реал» кейинги босқичда

Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Наполи" – "Реал"  учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 1:3 ҳисоби қайд этилиб мадридликларнинг ғалабаси билан тугади.

Учрашувни шиддат билан бошлаган "Наполи" футболчилари 24–дақиқага келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. Ажойиб ташкиллаштирилган комбинацияни Дрис Мертенс муваффақиятли якунлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди.

Неаполликлар иккинчи бўлимни ҳам юқори прессинг билан бошладилар. Бироқ 51-дақиқадаги Серхио Рамоснинг голи мезбонларнинг барча ҳаракатини чиппакка чиқарди, бурчак зарбасидан узатилган тўпни мадридликлар сардори ўз услубида дарвозага жойлаб қўйди.

Орадан кўп ўтмай яна Рамос тўпни боши билан дарвоза томон йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга қўшилган Альваро Мората ўйинга нуқта қўювчи голга муаллифлик қилди.

Шу тариқа «Реал»  икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.

ЕЧЛ. 1/8 финал, жавоб учрашуви.

Наполи (Италия) – Реал Мадрид (Испания) 1:3   

Голлар: 1:0 – 24 Мертенс, 1:1 – 51 Рамос, 1:2 – 57 Рамос, 1:3 – 90 Мората.

Наполи – Рейна, Альбиоль, Гулям, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Аллан (Рог, 56), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 75), Инсинье (Милик, 70), Диавара.

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Иско, 80), Бэйл (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Аллан (55), Диавара (89).

Илк ўйин: 1:3


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz