Қайднома

Қидирув

«Бавария» Лондонда «Арсенал»ни ер тишлатди

«Бавария» Лондонда «Арсенал»ни ер тишлатди

  08.03.2017 03:05
  0
  544
«Бавария» Лондонда «Арсенал»ни ер тишлатди

"Арсенал" ўз майдонида ҳам ҳудди илк учрашувдаги каби "Бавария" йирик 5:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди ва Европа чемпионалар лигаси мусобақасини ҳар доимгидек эрта тарк этди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Арсен Венгер шогирдлари катта куч билан ҳужумга ташланишди, ва натижада Тео Уолкоттнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Иккинчи бўлимда Роберт Левандовски ўзи ишлаган 11 метрлик жарима зарбасини муваффақиятли тарзда амалга ошириб, "Арсенал"нинг бор умидини йўққа чиқарди. Ҳисоб 1:1.

68-дақиқада Арьен Роббеннинг голи мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Дуглас Коста "Бавария"нинг учинчи тўпини киритди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Артуро Видаль Оспина қўриқлаётган дарвозани икки бора нишонга олди ва "Бавария"нинг Лондонда эришган йирик ҳисобдаши ғалабасига ҳиссасини қўшди.

Жамоалар ўртасидаги умумий ҳисоб жами 10:2 кўринишини олди. Шу тариқа, "Бавария" кейинги босқичга йўл олган жамоалар орасида энг кўп гол урган клуб сифатида алоҳида ажралиб турибжи.

ЕЧЛ. 1/8 финал, жавоб учрашуви.

Арсенал (Англия) - Бавария (Германия) 1:5

Голлар: Уолкотт, 20 (1:0), Левандовски, 55 (1:1 - пенальти), Роббен, 68 (1:2), Дуглас Коста, 78 (1:3), Видаль, 80 (1:4), Видаль, 85 (1:5).

"Арсенал": Оспина, Бельерин, Мустафи, Косьельни, Монреаль, Рэмзи (Коклен 72), Джака, Окслейд-Чемберлен, Жиру (Озил 72), Уолкотт, Санчес (Лукас Перес 73).

"Бавария": Нойер, Рафинья, Мартинес, Хуммельс, Алаба, Алонсо, Алькантара (Санчеш 79), Видаль, Рибери (Киммих 79), Роббен (Коста 70), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Уолкотт 39, Алаба 39, Мартинес 44, Косьельни 54, Окслейд-Чемберлен 60, Джака 79

Четлатиш: Косельни  

Биринчи ўйин: 1:5


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz