Қайднома

Қидирув

«Насаф» ёшлари бугун ўйнайди

«Насаф» ёшлари бугун ўйнайди

  08.03.2017 10:16
  0
  472
«Насаф» ёшлари бугун ўйнайди

Бугун Ёшлар лигасининг 2-тур доирасида ёш "аждарлар" бухоролик тенгдошлари билан баҳс юритишади. "Насаф" - "Бухоро" ёшлари ўртасидаги учрашув Қарши шаҳридаги "Геолог" стадионида соат 15:00да бошланади.

"Насаф" ёшлари биринчиликни мағлубият билан бошлашди. Аммо бугун улар "Бухоро" ёшларига қарши учрашувда ғалаба қозониш учун майдонга тушиши аниқ.

"Бухоро" жамоаси ёшлари ҳам ўтган 1-тур учрашувини ўз майдонида ўтказиб, "Олмалиқ" ёшларидан кичик 1:0 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Мазкур жамоалар ўтган йили ўзаро қандай ўйнашган ва натижа кўрсатишган? Дастлаб ўзаро учрашув "Бухоро"да  23 апрел куни бўлиб ўтган. Бу учрашувда жамоамиз голини Сардор Саъдуллаев 40-дақиқада киритган. Мезбонлар бу голга 47-дақиқада жавоб қайтаришган. Учрашув дуранг натижа билан якун топган.

Иккинчи давра учрашуви 8 сентябр куни Қаршида бўлиб ўтган. Бу учрашувда ёшларимиз йирик 4:0 ҳисобида  рақибини доғда қолдирган. Учрашувдаги голларга Ислом Кенжабоев, 45+1’-1:0, Дилшод Хушбаков (пен.), 66’-2:0, Сардор Саъдуллаев, 84’-3:0, Илҳом Алижонов 89’-4:0лар муаллифлик қилишган. Демак, ўтган мавсумда жамоамиз ёшлари "Бухоро" ёшларига мағлуб бўлмаган.

Бугун иккала жамоа ўртасида муросасиз ва курашларга бой  футбол учрашуви бўлишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Барча футбол ишқибозларини "Геолог" стадионига таклиф этиб қоламиз. Стадионга кириш ҳамма учун текин.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz