Қайднома

Қидирув

«Динамо» - «Шўртан»: Устунлик кимда?

«Динамо» - «Шўртан»: Устунлик кимда?

  08.03.2017 11:15
  0
  543
«Динамо» - «Шўртан»: Устунлик кимда?

8 март, чоршанба куни Олий Лига 2-тур учрашувларига старт берилади. Турнинг шиддатли ўтиши кутилаётган эътиборли ўйинларидан бири Самарқандда ўтади. Дастлабки турда ғалаба нашидасини сурган «Динамо» ва «Шўртан» жамоалари очколар учун курашишади.

МУВАФФАҚИЯТЛИ СТАРТ

Жорий мавсумда «Динамо» жамоаси асосан ёшларга ишонч билдирган бўлса, «Шўртан» тажрибали футболчилар эвазига сафини кучайтирди. Самарқанд клуби дастлабки тур сенсацияси дея эътироф этилган ўйинда Бекободда «Металлург» устидан ишончли ғалабага эришган бўлса, Ғузордаги баҳсда «Шўртан» Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси устидан минимал ҳисобдаги ғалабага эришди. Қайд этиш жоиз, «Металлург» ҳам, «Нефтчи» ҳам мавсум олди тайёргарликни Туркияда ўтказишган эди.

1-тур баҳсида «Динамо»нинг ёшлардан иборат ҳимоя чизиғи «Металлург» ҳужумига муносиб қаршилик кўрсатган бўлса, бу сафар Пишур-Полвонов-Таран ҳужум «трио»сини тўхтатиши талаб этилади. Бир йиллик танаффусдан сўнг Самарқандда яна Олий Лиганинг қайтиш ўйинига тўғри келаётган ушбу баҳс мухлисларга кутилган шиддатни тақдим эта олишига шубҳа йўқ.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ

Самарқанд ва Ғузор жамоалари Олий Лига тарихида 20 маротаба ўзаро майдонга тушишган. Статистика бу борадаги устунлик ҳеч бир жамоада эмаслиги кўрсатади – 8 тадан ғалаба, 4 ўйинда эса муроса кўчаси танланган.

Голлар уриш борасидаги устунлик «Динамо»да: 27-26. Ўтказилган 20 учрашувда жамоалар ўз ҳисобларига 28 тадан очколарни ёзиб қўйишган.

«Динамо»нинг «Шўртан» устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2007 йилги мавсумга тўғри келиб, ўшанда жамоамиз рақиб устидан 4:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, 2008 йилда «Шўртан» «Динамо»ни Ғузорда 4:2 ҳисобида мағлуб эта олган.

СЎНГГИ ЎЙИНДА ҚАНДАЙ НАТИЖА ҚАЙД ЭТИЛГАН?

«Динамо» «Шўртан»га қарши сўнгги ўйинда 2015 йилги мавсумда майдонга тушган. Дастлабки ўйинда Суҳроб Бердиевнинг ягона голи ғузорликларга ғалаба келтирган бўлса, Самарқандда ўтган иккинчи давра баҳсида жанговар 3:3 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда Камолиддин Мурзоев (46), Артём Филипосян (69), Илҳом Юнусов (79) томонидан урилган голларга Игорь Таран (33), Зафар Полвонов (73), Мирзакамол Камоловлар (81) жавоб қайтариб, Самарқанддан очко билан қайтишган эди.

Умуман олганда, Самарқандда бўлиб ўтган ўйинларда «Динамо» 7 марта ғалаба қозонган, икки марта дуранг қайд этилган. «Шўртан» ўз тарихида илк бор 2008 йилда «Динамо»ни мағлуб эта олган. Ўшанда Ихарауме Ученинг голлари «Шўртан»га Агамуродов бошчилигидаги «Динамо»ни мағлуб этилишига сабаб бўлган.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги йиллардаги ўзаро ўйинлар:

2016 – «Динамо» Биринчи лигада тўп сурган.

21.08.2015 «Динамо» – «Шўртан» 3:3

2014 – «Шўртан» Биринчи лигада тўп сурган.

29.06.2013 «Динамо» - «Шўртан» 2:1

05.05.2012 «Динамо» - «Шўртан» 1:0

17.09.2011 «Динамо» - «Шўртан» 3:0

16.10.2010 «Динамо» - «Шўртан» 1:1

11.04.2009 «Динамо» - «Шўртан» 2:1

 

ЎЙИН АНОНСИ:

Олий Лига. 2-тур.

8 март (чоршанба). Самарқанд. «Динамо» стадиони.

Учрашув бошланиш вақти: 16:00

«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент), Анатолий Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz