Қайднома

Қидирув

«Юве»га Белотти керак эмас

«Юве»га Белотти керак эмас

  08.03.2017 16:57
  0
  494

«Ювентус» бош директори Беппе Маротта «Торино» ҳужумчиси Андреа Белоттини мақтади. Аммо шу билан бирга унинг жамоасига 23 ёшли футболчининг керак эмаслигини таъкидлади.

«У кучли ўйинчи, ҳақиқий тўпурар. «Торино» таркибида бундай футболчи аввал ҳам бўлган. Афсуски, Чиро Иммобиле ўз салоҳиятини тўла намоён эта олмади. Умид қиламанки, Андреанинг омади келади. Уни кузатяпмизми? Бизга сифатли футбол ёқади. Андреа айнан шундай ўйин кўрсатмоқда, лекин «Ювентус»да қойилмақом ҳужумкор футболчилар бор. Биз улар билан узоқ йиллар ҳамкорлик қилмоқчимиз»,-деди Маротта.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz