Қайднома

Қидирув

Ибрагимович 3та ўйинга четлатилди

Ибрагимович 3та ўйинга четлатилди

  08.03.2017 15:38
  0
  700
Ибрагимович 3та ўйинга четлатилди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Англия футбол ассоциацияси қарорига кўра учта ўйинга четлатилди ва мос равишда жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Премьер-лиганинг 27-турдан ўрин олган «Борнмут»га қарши ўйинида меҳмонлар ҳимоячиси Тайрон Мингз бир неча бор Ибраҳимович билан тўқнашувли вазиятлар содир этди. Бош ҳакам ҳар икки футболчини ўз олдига чақириб, уларни оғзаки огоҳлантирган бўлса-да, футболчилар ўзини босиб олмади.

Вазиятларнинг бирида Мингз бутсаси билан ерда ётган Златаннинг юзини босиб кетди. Бунга жавобан эса Ибраҳимович тўпга сакраётган бир вақтда Мингзнинг юзига тирсаги билан урди. Ҳакам ҳар икки вазиятни ҳам кўрмай қолганди. Уни ўрганиб чиққан Англия футболига жавобгар ташкилот эса «Юнайтед» футболчисининг қасддан қилган ишини кечиришни истамади.

Шу тариқа швед ҳужумчиси Премьер-лига доирасида «Саутгемптон» ва «Мидлсбро»га қарши сафар ўйинларини қўйиб юборади. Шунингдек, Англия кубогидан жой олган «Челси» майдонидаги ўйинда ҳам кўриниш бермайди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz