Қайднома

Қидирув

Ҳисоб ўша, ғолиб ҳам ёки яна

Ҳисоб ўша, ғолиб ҳам ёки яна

  08.03.2017 15:41
  0
  2164
Ҳисоб ўша, ғолиб ҳам ёки яна

Европа Чемпионлар Лигасининг сешанба кунги баҳсларидан сўнг дастлабки чорак финалчилар номи маълум бўлди. Унга кўра, Мадриднинг «Реал» ва Мюнхеннинг «Бавария» клублари мазкур босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Шу ўринда айтиш жоиз, «Реал» қаторасига 7-бор, «Бавария» эса 6-марта чорак финалга чиқмоқда.

Неаполдаги «Сан-Паоло» стадионидаги баҳс Мадриддаги учрашувдан ҳам қизиқарлироқ кечди. Майдон эгалари илк дақиқаларданоқ «Реал» футболчиларига нисбатан кучли прессинг уюштириб, дадил олдинга ташланишди. Сарри шогирдлари томонидан амалга оширилаётган босим, ниҳоят 24-дақиқада ўз самарасини берди. Майдон эгалари чап қанотдан жарима майдончасига кирган Мертенсни тўп билан таъминлашди ва ҳужумчи бирга-бир вазиятда ўткир бурчак остида тўпни дарвозага жойлади.

Биринчи бўлим ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлган бўлса, иккинчи бўлимнинг бошида тўқнашув тақдирини бир футболчи ҳал қилиб қўя қолди. Иккита бурчак тўпи, икки марта бош билан берилган зарба ва иккита гол! Серхио Рамос ижросида! Аммо иккинчи гол Мертенс ҳисобига автогол сифатида ёзилди.

Бу голлар «Наполи» шаштини бутунлай синдириб қўйди. Битта гол урса, кейинги босқичга чиқиши мумкин бўлиб турган жамоа энди 4та гол ура олмасди. Боз устига, қўшиб берилган дақиқаларда Альваро Мората жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Таъкидлаш жоиз, Серхио Рамо «Реал» сафида еврокубоклардаги 100-ўйинини ўтказди. Ҳимоячи буни гол билан нишонлади. Шу билан бирга гол уриш бобида мадридликлар афсонаси Фернандо Йеррони ортда қолдирди.

«Арсенал» эса ўз майдонида «Бавария»дан қақшат­қич мағлубиятни қабул қилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Тео Уолкот беллашувда ҳисобни очиб, лондонлик мухлисларни хурсанд этди. Аммо инглизларнинг қувончи бор-йўғи бир таймга етди. Иккинчи бўлимда немис машинасини тўхтатишнинг мутлақо иложиси қолмади. Ҳаммаси «Арсенал» ҳимоячиси Лоран Коселнининг майдондан четлатилиши ортидан бошланди. Левандовски пенальтидан мувозанатни тиклаган бўлса, Роббен ва Дуглас Коста ўз ҳисобларига гол ёзишга эришишди. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқасида лондонлик ҳимоячиларнинг қўпол хатоларидан кейин Артуро Видаль икки бор Оспина қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни буткул йирик кўринишга келтирди - 1:5.

Нимчорак финалнинг ҳар иккала баҳсини бир хил 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган мюнхенликлар қи­йинчиликсиз чорак финал масаласини ҳал этишди.

«Арсенал» икки ўйин натижасига кўра, 2:10 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа «канонирлар» Англия клубларининг «плей-офф» босқичидаги антирекордини ўрнатишди. Ҳозиргача Англиянинг бирорта клуби «плей-офф»да икки ўйин натижасига кўра саккизта тўп фарқи билан мағлуб бўлмаганди.

«Бавария» ярим ҳимоячиси Арьен Роббен ўз ҳисобига гол ёзиб, ЕЧЛДаги 29-тўпини киритди. Бу борада у голландиялик Патрик Клюйверт ва Рой Макайларга етиб олди. Ҳозирча голландиялик футболчилар орасида Руд ван Нистелрой 56та гол билан пешқадамлик қилмоқда.

7 март (сешанба)

НАПОЛИ-РЕАЛ-1:3 (1:0)

Неаполь. «Сан-Паоло»

стадиони 65695 томошабин.

Ҳакам:Жунайт Чақир (Туркия)

Голлар:Мертенс (24) - Рамос (51), Мертенс (57-авт.), Мората (90).

Наполи: Рейна, Альбиоль, Ғулом, Хюсай, Кулибали, Мертенс, Аллан (Рог, 56), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 75), Инсинье (Милик, 70), Диавара.

Реал: Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Каземиро, Модрич (Иско, 80), Бэйл (Васкес, 68), Роналду, Бензема (Мората, 77).

Огоҳлантиришлар: Аллан (55), Диавара (89, Н.).

Биринчи учрашув: 1:3

 

Ўйин статистикаси

Наполи                          Реал

Кўрсаткичлар

         13                     Зарба            13

         4                    Аниқ зарба               5

         3                     «Офсайд»               4

        17                  Қоида бузиш               8

         2        Сариқ карточка            0

 51%            Тўпни назорат қилиш         49%

 

7 март (сешанба)

АРСЕНАЛ-БАВАРИЯ-1:5 (1:0)

Лондон. «Эмирейтс» стадиони

59911 томошабин.

Ҳакам:Анастасиос Сидиропулос (Греция)

Голлар:Уолкотт (20)-Левандовски (55), Роббен (68), Коста (78), Видаль (80, 85).

Арсенал: Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Окслейд-Чемберлен, Жака, Уолкотт, Рэмзи (Коклен, 72), Санчес (Перес, 73), Жиру (Озил, 72).

Бавария: Нойер, Хуммельс, Алаба, Рафинья, Мартинес, Хаби Алонсо, Видаль, Алькантара (Киммих, 79), Роббен (Дуглас Коста, 71), Рибери (Саншеш, 79), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Уолкотт (39), Косьельни (53), Окслейд-Чемберлен (61), Жака (79)-Алаба (39), Мартинес (44),.

Четлатиш: Косьельни (54, А.).

Биринчи учрашув:1:5

 

Ўйин статистикаси

          Арсенал                        Бавария

Кўрсаткичлар

         9                       Зарба            16

         3                    Аниқ зарба               7

         3                     «Офсайд»               4

        13                  Қоида бузиш               10

         4        Сариқ карточка            2

 43%            Тўпни назорат қилиш         57%

 

 Давоми бор. Мазкур мақолани тўлиқ ҳолда "ИнтерФУТБОЛ" газетасининг 9 март кунги пайшанба сонида ўқишингиз мумкин. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz