Шинаванда ихлоси,
«Пахтакор»га тугамас!
Футболимиз каттаси,
Юрак - жонга чамбарчас!
----------------------------------
Тикон кирса танага,
Зириллайди оғриқдан.
«Пахтакор» мағлуб бўлса,
Қайғурамиз аламдан!
----------------------------------
Қайда қолди ўйини,
Олдингига ўхшамас.
Габулов ҳам «Бўш»,-деди,
Бошлиқлар писанд қилмас!
«Насионал»ни қийнаган,
«Гегемон»лик қолмади.
Фаол эди, зўр эди,
Жаҳонга довруғ солган!
----------------------------------
Ўхшамайди натижа,
Сира мос эмас, буниси.
Қуруқ қолдик, йўқ ўлжа,
Қайга ғойиб ўйини!
----------------------------------
Олди-сотди кўпайди,
«Бизнес» иши авж олди.
Бу мода қайдан юқди?
Дилларни хуфтон қилди!
Жалолидин пулланди,
Жуда жиддий рақибга.
Форвард ҳам жўнатилди,
Путур етар ҳужумга!
----------------------------------
Ваъдалар осмон бўлди,
Сафсатадан не фойда?
Бор тандем йўқотилди,
Ўйнар энди «Локо»да !
----------------------------------
«Пахтакор»ни ўнглайлик,
Йўлларини ахтариб.
Қутлуғ қадам ташлайлик,
Совринларни кўп олиб!
Ғуломжон Ҳамидов, Тошкент шаҳри.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20