Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдров: Асосий мақсадимиз - чемпионатни кучли учликда якунлаш

Андрей Фёдров: Асосий мақсадимиз - чемпионатни кучли учликда якунлаш

  08.03.2017 20:11
  0
  642

Бундан бир неча дақиқалар олдин Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида Олий лига баҳсларининг 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Пахтакор" жамоалари баҳси якунланди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдров қатнашди ва ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- "Шўртан"даги омадсиз стартдан сўнг ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Қолаверса, ушбу ўйинда таркиб ва тактик жиҳатдан ўзгаришлар қилдик. Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Таъкидлаш керакки, бугун "Пахтакор"да ҳам, бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар кўп бўлмади. Боиси, биз ҳам, рақибимиз ҳам ҳимояда тартибли ва ишончли ўйнадик. Ўйин сўнггида ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун жуда қулай имконият бўлди. Аммо, бу вазиятларда омад етишмади.

Шундай бўлсада ўз олдиларига қўйилган вазифани тўлиқ бажаргинликлари учун йигитларга раҳмат айтаман. Юқоридагилардан келиб чиқиб бугунги натижани қайсидир маънода адолатли дейиш мумкин. Қолаверса, бугун бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Анчадан буён бу қадар кўп томошабин келмаган эди. Уларнинг бугунги қўллаб-қувватлашлари бизга мадад бўлди.

Ҳар йилги мавсумда "Нефтчи” мураббийларининг қулоққа ўрганиб қолган сўзлари яъни «бу мавсумдаги асосий мақсадимиз - ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш» шиори бу мавсумда бироз жиддийроқ ва аниқроқ тусга кирди чоғи. Жамоа бош мураббийи бу йилги мавсумдаги фарғоналикларнинг қўлга киритилиши зарур бўлган асосий мақсадини баён этди.

- Албатта, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш жамоамизнинг амалга ошириши зарур бўлган муҳим режасидир. Шу билан биргаликда "Нефтчи” клубининг бу йилги устувор мақсади бу - медаллар учун курашишдир. Биз бу йилги мавсумни кучли учликда якунлаш учун ҳаракат қиламиз, дейди - Андрей Фёдоров.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz