Қайднома

Қидирув

Андрей Фёдоров:«Прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик»

Андрей Фёдоров:«Прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик»

  08.03.2017 20:29
  0
  628
Андрей Фёдоров:«Прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик»

Олий лига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Пахтакор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ғузордаги омадсиз стартдан тўғри хулосаларни чиқариб галдаги баҳсга хозирландик. Йигитлар ҳам ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши билишганди. Баҳс кутилганидек оғир ва кескин курашларга бой ўтди. Натижани жанговор дуранг сифатида баҳолайман. Ўйиндан кўнглим тўлди.
Бугун хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Чунки жамоаларнинг ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Шу сабабли голга тортадиган вазиятлар кам содир этилди. Ўз навбатида "Нефтчи"да ўйин сўнггига келиб ғалабани илиб кетиш учун вазият вужудга келди. Афсуски, бундан фойдала олмадик. Умумий қилиб айтганда, беллашув охирига келиб ғалабага анча яқин келганди.
Иккинчи бўлимда "Нефтчи" ўйинни бўшаштирди? Йўқ, бундай ҳисобламаган бўлардим. "Пахтакор" тўпни назорат қилиш борасида катта маҳорат эга жамоа ҳисобланади. Иккинчи таймда прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик. Шунинг учун тезкор ҳужумларнинг сони камайди.
Анчадан бери бугунгидек кўп мухлис келмаганди. Ишқибозларга ташриф учун раҳмат деб қоламан. "Пахтакор"дек жиддий рақибга қарши ўйинда мухлисларнинг далдаси бизга жуда керак эди. Энди навбатдаги баҳсларга хозирлик кўришни бошлаймиз ва кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz