Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Барселона» тарихий ғалабани қўлга киритиб кейинги босқичга йўл олди

ЕЧЛ: «Барселона» тарихий ғалабани қўлга киритиб кейинги босқичга йўл олди

  09.03.2017 03:34
  0
  1090
ЕЧЛ: «Барселона» тарихий ғалабани қўлга киритиб кейинги босқичга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалининг жавоб баҳсида "Барселона" ҳамда "ПСЖ" ўйини ўз поёнига етди. Драматик тарзда кечган баҳсни каталонияликлар ўз фойдаларига ҳал қила олишди ва янги тарих яратишди. Чунки шу пайтгача бирон-бир жамоа биринчи ўйинда 4:0 ҳисобида ютқаза туриб бу вазиятдан чиқиб кета олмаган, аммо "Барселона" буни уддалади.

Аввалига Луис Суарес 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишга эришди. 40-дақиқада Иньестанинг ҳатти-ҳаракатлари эвазига Лейвин Курзава ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 50-дақиқада Менье жарима майдони ичида қўполлик ишлатгани сабабли парижликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Нуқтага яқинлашган Лионель Месси зарбада адашмади, 3:0.

62-дақиқада эса, "Барселона"нинг ҳимоядаги тартибсизлиги натижасида Эдинсон Кавани ҳисобни қисқартиришга эришди. Бу голдан сўнг ўйин сокинлашиб қолгандек таассурот уйғота бошлаганди. Аммо Неймарнинг 88-дақиқада жарима зарбасидан киритган супер голи каталонияликларни яна уйғотди. Орадан икки дақиқа ўтиб Маркиньос жарима майдони ичида Луис Суаресга нисбатан фол ишлатди. Бу сафар 11 метрли нуқтага Неймар яқинлашди ва адашмади, 5:1. Аммо бу ҳисоб ҳам "Барселона"ни кейниги босқичга чиқиши учун камлик қиларди. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилганда то дарвозабон тер-Штегенгача "Барса"нинг барча аъзоси "ПСЖ"нинг деярли жарима майдончаси ичида эди. охирги секундлар ўтиб бораётган бир паллада захирадан майдонга тушган Серхи Роберто Неймарнинг ажойиб узатмасидан сўнг 6-голни ҳам парижликлар дарвозасига йўллади, 6:1 ва "Барселона" кейинги босқичда.

ЕЧЛ. 1/8 финал, Жавоб учрашув

Барселона–ПСЖ-6:1 (2:0)

Голлар: 1:0 – 3 Суарес, 2:0 – 40, автогол Курзава, 3:0 – 50, пенальти Месси, 3:1 – 62 Кавани, 4:1 – 88 Неймар, 5:1 – 90+1, пенальти Неймар, 6:1 – 90+5 Сержи Роберто.

Барселона – тер Стеген, Суарес, Пике, Умтити, Иньеста (Туран, 65), Маскерано, Бускетс, Рафинья (Сержи Роберто, 76), Ракитич (Андре Гомеш, 84), Неймар, Месси.

ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Курзава, Менье (Крыховяк, 90), Маркиньос, Матюиди, Верратти, Лукас Моура (Ди Мария, 55), Рабьо, Дракслер (Орье, 75), Кавани.

Огоҳлантиришлар: Матюиди (5), Дракслер (14), Пике (23), Бускетс (36), Кавани (42), Ракитич (61), Неймар (64), Суарес (67), Маркиньос (90), Верратти (90).

Биринчи учрашув: 0:4


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz