Қайднома

Қидирув

«Обод» - «Қўқон-1912»: Учрашувига оид маълумотлар

«Обод» - «Қўқон-1912»: Учрашувига оид маълумотлар

  09.03.2017 13:36
  0
  689
«Обод» - «Қўқон-1912»: Учрашувига оид маълумотлар

Бугун юртимизнинг бир қатор шаҳарларида олий лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

"Обод" эртага, 10 март куни 2-тур доирасида "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга чиқади. "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган беллашув 16:00да бошланади.

Эртага клубларнинг ўринбосарлар таркиби ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Мазкур беллашув ҳам 16:00да старт олади. Ўйин "Обод" майдонида бўлиб ўтади.

Айтиш керак, жамоаларнинг ҳар иккала таркиби ҳам қандай рангдаги либосларда тўп суришлари маълум бўлди. Эртага бўлиб ўтадиган ўринбосарлар баҳсида меҳмонларимиз кўк, ёшларимиз оқ рангдаги либосларда ҳаракат қилади.

Асосий таркиб аъзолари аксинча, "Қўқон-1912" оқ, "Обод" аъзолари кўк рангдаги либосларда тўп суради.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, "Спорт" телеканали "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган "Обод" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашувни жонли эфирда олиб кўрсатишни режалаштирган.


Манба: www.fcobod.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz