Қайднома

Қидирув

Эмери:«Барселона»нинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди»

Эмери:«Барселона»нинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди»

  09.03.2017 15:32
  0
  857
Эмери:«Барселона»нинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди»

«ПСЖ» бош мураббийи Унаи Эмири «Барселона»дан учралган мағлубиятдан (6:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиб чиқадиган бўлсак, биз катта имкониятни қўлдан чиқардик. Биринчи бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Тўпни назоратимизга олиб, прессинг уюштира олмадик. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва «Барселона» бундан фойдаланиб, кўплаб вазиятларни юзага келтирди. Бунинг учун, албатта, ўзимиз айбдормиз.

Иккинчи бўлимда хотиржам ва ишонч билан ҳаракат қилдик. Биринчи голимизни киритганимиздан сўнг ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришимиз мумкин эди. Ҳакамларнинг қарорлари зараримизга ишлади ва охирги дақиқаларда ҳаммасини қўлдан чиқардик.

«Барселона» шундай жамоа. Уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди.

Бу мен ва «ПСЖ» учун жуда салбий тажриба бўлди. Бундан дарс олишимиз керак».

Эслатиб ўтамиз, Парижда «Барселона»ни 4:0 ҳисобида енгган «ПСЖ» «Камп Ноу»да 6:1 ҳисобида ютқазди ва икки ўйин натижасига кўра турнир билан хайрлашди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz