Қайднома

Қидирув

«Барселона» - «ПСЖ» учрашуви бугун УЗРEПОРТ ТВ телеканалида такроран намойиш этилади

«Барселона» - «ПСЖ» учрашуви бугун УЗРEПОРТ ТВ телеканалида такроран намойиш этилади

  09.03.2017 18:15
  0
  1002
«Барселона» - «ПСЖ» учрашуви бугун УЗРEПОРТ ТВ телеканалида такроран намойиш этилади

Хабарингиз бор, кеча Европа Чемпионлар лигасидан ўрин олган учрашувда «Барселона» жамоаси «ПСЖ» клубини қабул қилиб, тарихий ғалабага эришди.

Ҳозиргача ҳеч қайси жамоа Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида сафарда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб, жавоб учрашувида тўртта тўп фарқини йўққа чиқара олмаганди.

«Барселона» жамоаси буни уддалади. Кеча УЗРEПОРТ ТВ телеканали орқали «Барселона» - «ПСЖ» учрашувини жонли эфирда томоша қилган мухлислар тарихий ўйин гувоҳига айланишди, десак муболаға бўлмайди.

Миллионлаб футбол мухлисларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, УЗРEПОРТ ТВ телеканали мазкур ўйинни бугун такроран намойиш қилишга қарор қилди.

Агар Сиз кеча маълум сабабларга кўра «Барселона»- «ПСЖ» ўртасида кечган драматик ўйинни кўра олмаган бўлсангиз, бугун соат 16:00дан бошлаб УЗРEПОРТ ТВ телеканалида такроран томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, бундан буён Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган ўйинлар УЗРEПОРТ ТВ телеканалида эртаси куни такроран намойиш қилиб борилишини маълум қилиб ўтамиз.


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz