Қайднома

Қидирув

«Навбахор»: ёшларимиз Навоийда ҳам ютқазишди

«Навбахор»: ёшларимиз Навоийда ҳам ютқазишди

  09.03.2017 18:45
  0
  676

Ёшлар биринчилигининг иккинчи турида Навоийда “Қизилқум” меҳмони бўлган ёшларимиз 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Мезбонлар ҳар икки бўлимда биттадан гол уриб, ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Аслини олганда ёшларимиз баҳсни ёмон бошлашмаганди. Вакилларимизда гол уриш учун ҳам имкониятлар ҳам юзага келди. Учрашув бошларида Ғолиббек Каримов рақиб посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, бундан самарали тарзда фойдалана олмади. Аниқроғи ушбу вазиятда Макосин маҳоратини намойиш этди. Азизбек Турғунбоев ҳам чамаси 15 метрлардан гол уришга уриниб кўрганди. Аммо, бу сафар ҳам Макосин маҳоратини намойиш этди. 30-дақиқада “Қизилқум” ёшлари ҳисобни очишди. Ўнг қанотдан бошланган ҳужумни Самандар Шодмонов гол билан якунлади. 85-дақиқада эса навоийликлар иккинчи голни уришди. Бу сафар ҳам ўнг қанотдан узатилган тўпни захирадан майдонга тушган Бобир Мамиров дарвозага йўллаб ғалабани мустаҳкамлади. Жорий йилги мавсумда ёшлар биринчилигида икки ўйин ўтказган ёшларимиз ҳозирча очко жамғаришни уддасидан чиқа олишмади.
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 2:0 (1:0). 9 март. Навоий.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, А.Давронов, Ж.Рустамов, А.Султанов.
Назоратчи – Ғ.Каримов.
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 8. Сардор Жаҳонов, 17. Мустафо Раҳматуллаев, 18. Самандар Шодмонов, 25. Ахлиддин Файзиев, 44. Саиджон Ҳайитов, 47. Орзу Раззақов, 55. Миржамол Қосимов, 75. Дилшод Хожиев, 84. Виктор Григорьев, 99 Бобиржон Искандаров.
Захира: 12. Валижон Раҳимов, 2. Феруз Норов, 9. Аббос Рустамов, 11. Бобур Мамиров, 14. Бобур Жўрақулов,
“Навбаҳор”: 12. Нодиржон Ашурматов, 9. Ислом Абдуқодиров, 10. Равшанбек Хурсанов, 14. Ғолиббек Каримов, 16. Билолхон Тошмирзаев, 21. Абдувоҳид Шарипов, 26. Жавоҳир Олимжонов, 27. Даврон Маҳмудов (44. Абдулазиз Жалилов, 66), 48. Азизбек Турғунбоев (23. Музаффар Абдуллаев, 46), 63. Искандар Сиддиқжанов, 99. Омонуллохон Мирзаев (51. Абдулқодир Собиров, 87).
Голлар: С.Шодмонов (30), Б.Мамиров (85).


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz