Қайднома

Қидирув

«Барселона» Месси билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда

«Барселона» Месси билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда

  09.03.2017 23:58
  0
  614
«Барселона» Месси билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда

«Барселона» раҳбарияти Лионель Месси билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.

Аргентиналик футболчининг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2018 йилда якунига етади. «Барса» ўз етакчилари билан янги битим имзолаш борасида оптимал вариантни топишга ҳаракат қилмоқда. Хабарларга қараганда, клуб Леога йилига 35 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Мессининг ўзи ҳам клубдаги фаолиятини давом эттиришга қарши эмас. Футболчининг ўғли Барселонадаги мактабга қатнамоқда, турмуш ўртоғи Каталония пойтахтидаги ҳаётидан мамнун.

Мессига Хитой клубларидан бири йилига 50 миллион евро миқдорида маош беришга тайёрлигини маълум қилган. Шунга қарамай, «Барселона»дагилар футболчи билан янги шартнома имзоланишига ишонишмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz