Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» – «Динамо». Учрашув рақамлари ва маълумотлар

«Пахтакор» – «Динамо». Учрашув рақамлари ва маълумотлар

  10.03.2017 13:56
  0
  725
«Пахтакор» – «Динамо». Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Олий лиганинг 3-турида "Пахтакор" пешқадам "Динамо"ни қабул қилади.

Самарқанд жамоаси ҳозирча олий лигада етакчилик қилмоқда. "Динамо" 2 ўйинда зафар қучди ва дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

Жамоалар олий лигада айни пайтгача 44 бор тўқнаш келишган. 35 учрашувда "Пахтакор", 5 баҳсда "Динамо" ғалаба қозонган. 4 ўйинда кучлар тенг келган. "Шерлар" рақиб дарвозасига 92 гол уриб, дарвозаларидан 22 тўп олиб чиқишган.

Тошкентда ўтган 22 беллашувнинг 21тасида жамоамиз устун келган. Самарқандликлар 2000 йил пойтахтда муваффақият қозонишган. Бу "Динамо"нинг сафарда қўлга киритган барча очколари саналади. Меҳмонда рақибимиз 22 ўйинда 5 тўп киритган холос.

"ПАХТАКОР" - "ДИНАМО"

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).

Назоратчи: Олег Дачев (Тошкент).

Ёшлар таркиблари ўйини 11 март, шанба куни 14:30да Қибрайдаги стадионда старт олса, асосий жамоалар тўқнашуви 12 март, якшанба куни "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади.

азкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz