Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед» ёзда «Наполи» ҳужумчисини сотиб олиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ёзда «Наполи» ҳужумчисини сотиб олиши мумкин

  10.03.2017 15:16
  0
  714
«Манчестер Юнайтед» ёзда «Наполи» ҳужумчисини сотиб олиши мумкин

«Наполи» ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин.

Хабар қилинишича, манкунианликлар 29 ёшли футболчи билан икки соат давомида музокара олиб борган. Аммо ҳозирча Мертенснинг яқинлари бу хабарни тасдиқламади.

Ярим ҳимоячининг «Наполи» билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча томонлар янги шартнома борасида келишувга эришмади. Неаполликлар Мертенсга 1,2 миллион евро ўрнига 2,4 миллион евро тўлашга тайёр. Аммо ярим ҳимоячи бу таклифни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, белгиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум А серияда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz