Қайднома

Қидирув

Эҳ Дениз Айтекин! Нималар қилиб қўйдинг-а!!!

Эҳ Дениз Айтекин! Нималар қилиб қўйдинг-а!!!

  10.03.2017 16:53
  0
  884
Эҳ Дениз Айтекин! Нималар қилиб қўйдинг-а!!!

Marca газетаси журналисти Хуанма Родригес ЕЧЛ 1/8 финалида "Барселона" - "ПСЖ" ўртасидаги жавоб учрашувининг ҳаками Дениз Айтекиннинг ишига баҳо берди.

"Учрашувнинг ягона эътиборли воқеаси Дениз Айтекиннинг ҳакамлиги бўлди. У Луис Энрике жамоасининг 12, 13, 14 ва 15 рақамли ўйинчиси бўлди. Унинг ҳаракатларини ёш ҳакамларга кўрсатиш ва қандай ҳакамлик қилмаслик кераклигини тушунтириш керак. Эвребё унинг олдида фаришта бўлиб қолди. Камбэк содир бўлмади, қулоғидан тортиб чиқарилган ғалаба бўлди", - дейди Родригес.

Айтганча, мазкур газета «Барселона» клубининг ЕЧЛ чоракфиналига чиқиши қанчалик адолатдан экани тўғрисида ҳам сўровнома ўтказди. Ўқувчилар ЕЧЛ нимчоракфиналидан ўрин олган «Барселона» - ПСЖ (6:1) ўйинида, бош ҳакам Дениз Айтекиннинг қарорлари қанчалик ҳаққоний бўлган деган саволга жавоб бериши лозим эди.

Сўровномада 150 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этди ва уларнинг 61 фоизи Айтекинни «Барселона»га ёрдам берган деб ҳисобламоқда.

***

Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Ларс Лагербек «Барселона»нинг Чемпионлар лигаси чорак финалига йўл олишини мазҳарабозликка тенглаштирди.

Foto: Getty Images

Бунинг бари сафсата. Чунки унда ҳаммасини симуляция ҳал қилди. Мен футболга ачиндим.

Жуда дарғазаб бўлдим. Бу Суарес номли театр эди. Агар ҳеч нарсани кўра олмайдиган бўлса, дарвоза ортидаги ҳакамнинг кимга кераги бор?!

Ларс Лагербек, Норвегия термаси бош мураббийи

Маълумот учун, «Барселона» ўз майдонида Париж клубини 6:1 ҳисобида зафар қучиб, рақибини турнирдан чиқариб юборганди.


Манба: www.sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Ўзбекистон термаси сафарда Сурияга имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru