Қайднома

Қидирув

Нўъмон Ҳасанов: «Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди»

Нўъмон Ҳасанов: «Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди»

  10.03.2017 18:39
  0
  653
Нўъмон Ҳасанов: «Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди»

"Обод" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймда ҳисобни очишга эришдик. Аммо марказда "диспетчер" етишмади. Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати бор, у бизга етишмаяпти.

Иккинчи таймда "Обод" яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Чемпионат энди бошланди, ҳали таркибимиздаги янги футболчилар жамоага қўшилишиб кетишмади. Яхши ўйинлар ҳали олдинда.

Носирбек Отақўзиев ёмон ўйнамади. Ундан кўра бошқа футболчиларни ёмон ўйнади деган бўлардим. Бугун марказдаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ҳаракат қилишди.

"Бухоро"дан келган футболчилар қишда тўлиқ шуғуллана олишмади. Бизнинг сафимизга мавсум бошланишига бир ой қолганида қўшилишди. Ҳали улар ўзларига келиб олишади", - дейди Ҳасанов.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz