Қайднома

Қидирув

«А» серия: «Ювентус» сўнгги сониялардаги пенальти эвазига «Милан»ни мағлуб этди

«А» серия: «Ювентус» сўнгги сониялардаги пенальти эвазига «Милан»ни мағлуб этди

  11.03.2017 03:02
  0
  654
«А» серия: «Ювентус» сўнгги сониялардаги пенальти эвазига «Милан»ни мағлуб этди

Италия«А» серияси 28-турининг биринчи марказий баҳси Туриндаги «Ювентус Стэдиум»да бўлиб ўтди. Ўз майдонида «Милан»ни қабул қилган «кекса синьора» мазкур баҳсда қийинчилик билан ғалабага эришди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида туринликлар ҳимоячиси МеҳдиБенатия дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқди ва ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай қарши ҳужумларнинг бирида Карлос Бакка Делофеунинг ажойин пасини голга айлантирди ва мувозанат тикланди.

Шундан сўнг жамоалар кейинги голни киритиш учун кўп ҳаракат қилишди. «Ювентус» асосан тўпни назорат қилган бўлса, «Милан» қарши ҳужумлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Аммо сўнгги дақиқаларга қадар ҳар икки жамоага ҳам гол уриш насиб этмади.

Учрашувга ҳакам томонидан 4-дақиқа вақт қўшиб берилганди. Бу вақт яна 3-дақиқага чўзилиб кетди. Чунки сўнгги дақиқалар ўтиб бораётган паллада ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Дибала эса уни бехато бажарди, 2:1 «Ювентус»нинг ғалабаси.

Ювентус – Милан 2:1 (1:1)

10 март, «Ювентус Стэдиум»

Голлар: МеҳдиБенатия (30), Пауло Дибала (90+7-пен.) – Карлос Бакка (43).

Ювентус: Буффон, Бонуччи, Бенатия (Ругани, 78), Бардзальи (Лихтштайнер, 46), Дани Алвес, Хедира, Асамоа, Пьянич, Пьяца (Кин, 89), Дибала, Игуаин.

Милан: Доннарумма, Сапата, Романьоли, Де Шильо, Палетта, Пашалич (Поли, 71), Соса, Деулофеу, Бертолаччи, Окампос (Ванджони, 90), Бакка (Куцка, 55).

Огоҳлантиришлар: Пашалич (23), Бенатия (36), Деулофеу (39), Окампос (57), Романьоли (61), Пьянич (78), Хедира (87), Соса (89).

Четлатиш: Соса (90, Милан).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz