Қайднома

Қидирув

Сурияликлар Ўзбекистон термасини мағлубиятга учратишга ваъда беришмоқда

Сурияликлар Ўзбекистон термасини мағлубиятга учратишга ваъда беришмоқда

  11.03.2017 09:24
  0
  1130
Сурияликлар Ўзбекистон термасини мағлубиятга учратишга ваъда беришмоқда

Яхши биласиз, 23 март куни Малайзия давлатининг Куала-Лумпур шаҳрида Сурия ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралашининг гуруҳ босқич 6-тур ўйини бўлиб ўтади. 

Учрашувнинг қадри ва аҳамиятини ҳамма ҳис қилиб турибди.Ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Биз бугун Сурия матбуотини кузатдик. 

Маълум бўлишича, Сурия терма жамоаси келаси ҳафтадаёқ Куала-Лумпурга учиб кетади ва Ўзбекистонга қарши бир ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида тайёргарлик кўради. 

Терма жамоа футболчилари шу ҳафтада кетар олдидан жамланишиб, Ўзбекистонга қарши ўйинда албатта ғалаба қозонишга ваъда беришди. Сурия делегацияси Ўзбекистон устидан чиройли ғалабага эришиб, юртдошларига байрам кайфиятини ҳадя қилишни режалаштирмоқда. 

Умуман олганда, кўпчилик осиёлик экспертлар ушбу ўйинда Суриянинг очкога эга бўлишига ишонмоқда. Бу билан улар Ўзбекистонни кучсиз дейишмаяпти, аксинча Сурия буёғига кучайиши таъкидланган. 

Хуллас, гуруҳимизда ҳамма ғалабани истаяпти, ҳаммага ЖЧ-2018га бориш қизиқ бўлмоқда. Ҳеч ким бизга очкони шундоққина бериб қўймайди.

Жудаям истардикки, март ойидаги икки ўйинда биз ҳам 6 очко олсак. Бунга салоҳиятимиз ҳам етарли, деб ўйлймиз. Фақатгина тўғри тактика танланса ва тўри футболчилар майдонга тушса бўлди. Марра бизники бўлади.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz