Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди

  11.03.2017 11:56
  0
  768
Ўзбекистон U-19 термаси иккинчи ўйинда БАА ёшларига мағлуб бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Александр Мочинов қўли остидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси кеча, 10 март куни БАА ёшлар термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Мамлакат ёшлар терма жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўзбекистон U-19 сафидаги голга 77-дақиқада Раҳматилла Мирзааҳмедов муаллифлик қилди. Таъкидлаш керакки, биринчи бўлимда Жавоҳир Қиличев пенальтини қайтаришга муваффақ бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 8 март куни БАА ёшларига қарши бўлиб ўтган илк ўйинда 2:0 ҳисобида зафар қучганди.

БААда ўтказилаётган ўқув-машғулотлар йиғини 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви
Дубай, БАА
10 март, жума

БАА U-19 – Ўзбекистон U-19 — 2:1

Ўзбекистон U-19:  Жавоҳир Қиличев, Абубакир Мўйдинов, Иброҳим Йўлдошев, Жасур Ёқубов, Дилшод Саитов, Суҳроб Иззатов, Георгий Аҳмедов, Орифжон Ҳакимжонов, Дониёр Абдуманнопов, Худоёрхон Сагдуллаев, Афзал Холмуҳамедов.

Захира: Умид Эргашев, Ҳумоюн Абдусатторов, Раҳматилла Мирзааҳмедов, Бобур Асқаров, Камрон Саидазимов, Ислом Кенжабоев, Жаҳонгир Абдусаломов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz