Қайднома

Қидирув

Ана холос: Футбол туфайли қотиллик

Ана холос: Футбол туфайли қотиллик

  11.03.2017 12:39
  0
  836
Ана холос: Футбол туфайли қотиллик

Куни кеча Габон пойтахтида футбол учрашуви юзасидан кечган баҳс негизида қотиллик содир этилди. Франциянинг L'Union газетаси биринчи саҳифаси шу янгилик билан чиқди. 

Нашр маълумотларига кўра, Франциянинг "ПСЖ" клуби 18 ёшли мухлиси "Барселона" фанати бўлган дўстини ўлдиришга борди. Қотилликка француз клубининг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида "Барса"дан мағлубиятга учрагани туфайли дўстининг мазаҳ қилишлари сабаб бўлган. Дўстлар маст ҳолатда баҳслашиб кетишган. Қотил дўстининг мазаҳ қилишларига чида олмай, қўлига пичоқ олиб, дўстининг бўйнига зарба берган. 

Жабрланувчи воқеа жойида жон берган. Айни вақтда қотил ўсмир ҳибсга олинган. 

"ПСЖ" Чемпионлар Лигаси нимчорак финал баҳсининг илк учрашувида "Барса" устидан 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабадан кейин жавоб учрашувида 6:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Эътиборлиси, ғалаба учун керак бўлган 3 та тўп учрашув асосий вақтининг охирги дақиқаларида ва қўшиб берилган 5 дақиқа ичида киритилган. 


Манба: www.kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz