Олий Лига 2-тури якунидан кейин «Динамо» жамоаси турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Яна бир эътиборли жиҳати, 2-тур ўйинлари якунларига кўра турнинг энг кўп мухлис йиққан учрашуви «Динамо» - «Шўртан» баҳсида кузатилди. Шу куни Самарқанддаги «Динамо» аренасида 10 138 томошабин ташриф буюрган.
Қолган ўйинлардаги томошабинлар ташрифи:
8 март (чоршанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:0. 10138 томошабин
«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)– 3:0. 1595 томошабин
«Нефтчи» (Фарғона) – «Пахтакор» (Тошкент)– 0:0. 8117 томошабин
9 март (пайшанба)
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Бунёдкор» (Тошкент) – 0:0. 4950 томошабин
«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)– 2:1. 6204 томошабин
10 март (жума)
«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)– 1:0. 1885 томошабин
«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)– 2:1. 7565 томошабин
«Обод» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)– 1:1. 1225 томошабин.
Айтганча, самарқандликларни ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари Олий Лига 3-тури доирасида Тошкентга боришади.
Хабарингиз бор, дастлабки икки турда «Динамо»нинг ғалабаларига жамоа ишқибозларининг ҳиссаси катта бўлди. 3-тур доирасида «Динамо» 12 март куни Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари, эртага якшанба куни соат 9:00да «Динамо» стадиони олдида тўпланиб, 9:30да жўнаб кетишлари кўзланмоқда. Севимли жамоамиз «Динамо»ни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни ҳам ушбу баҳсга боришга чорлаб қоламиз. Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+99897 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор» - «Динамо» учрашуви 12 март, якшанба куни соат 17:00 да бошланади.
****
Бу йилги Олий Лиганинг стартини муваффақиятли бошлаган «Динамо» жамоасининг «Металлург» ва «Шўртан»га қарши майдонга тушган таркиби Самарқанд клубининг сўнгги 25 йиллик тарихидаги энг ёш таркибига айланди.
Жумладан, «Динамо»нинг 2-турда «Шўртан»га қарши (3:0) майдонга тушган таркиби жамоанинг Олий Лига тарихидаги энг ёш таркиби бўлди. Шу куни жамоанинг ўртача ёши - 23,7 ёшни ташкил этди.
«Динамо»нинг «Шўртан» билан ўйинда майдонга тушган футболчилар ёши:
Михаил Наумов – 1985 йил / 32 ёш
Миркомил Локаев – 1995 / 22 ёш
Бунёд Исроилов – 1995 / 21 ёш
Шоҳруҳ Холматов – 1993 / 23 ёш
Жасур Азимов - 1994 / 22 ёш
Абдужамол Исроилов – 1996 / 20 ёш
Акмал Бозоров – 1986 / 31 ёш
Дамир Низанов – 1995 / 21 ёш
Орифжон Мамажонов – 1990 / 27 ёш
Жавоҳир Қаҳрамонов – 1996 / 20 ёш
Сардор Сулаймонов – 1994 / 22 ёш
Захирадан майдонга тушган футболчилар:
Раду Рогак – 1995 / 21 ёш
Комил Шарофутдинов – 1993 / 23 ёш
Абдумалик Абдуллаев – 1989 / 27 ёш.
Манба: fcdinamo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20