Қайднома

Қидирув

Лука Модрич – барчасини уддалайдиган Хорват

Лука Модрич – барчасини уддалайдиган Хорват

  11.03.2017 15:55
  0
  523
Лука Модрич – барчасини уддалайдиган Хорват

2000-йиллар охирида «Тоттенхэм»да икки хорват футболчиси тўп сурар, аммо уларнинг фақат биттаси - Нико Кранчарнинг ўйини кўпчиликка ёқарди. Бунинг сабаби, у рақиб дарвозасига яқинроқ ўйнаб, тўпга ҳам кўпроқ эгалик қилар, иккинчи хорват футболчиси Модричнинг «шпор»лар таркибидаги ҳаракатлари эса кўпинча сезилмай қоларди. Зеро, Лука ўшанда рақибникига қараганда ўз жамоаси дарвозасига яқинроқ ўйнарди.

2012 йил ёзида «Реал» Модрични харид қилгани тўғрисида хабар тарқалганида аксарият кўпчилик мазкур трансферга эътибор қаратмади ва буни Гранеро, Алтинтопа ва бошқалар хариди билан бир кўрди. Бироқ юқорида номлари келтирилган футболчилар «Қироллик клуби»да узоқ сақланиб қолишмади. Тўғри, Модрич ҳам Мадрид клубига бирданига киришиб кетолмади, унга ўз иқтидорини тўла намоён қилиш учун анчагина вақт талаб қилди.

«Реал»даги дебют мавсумини Лука мухлислар ва Жозе Моуриньо етакчилигидаги мураббийлар штаби кутганидай ўтказмади. Бунинг учун эса унга етарлича имкон берилганди. Модрич борган сари ҳимоя ичкарисига кириб борди ва асосан, қора ишларни бажарди. Бунинг асосий сабаби, яратувчилик юмушлари асосан Озил ёки Ди Мария орқали амалга ошириларди-да. Кейинроқ маълум бўлишича, дастлабки мавсумда хорватиялик футболчи бор имконининг ярмини ҳам кўрсатмаган экан. Буни вақтида англаб етмаган испан журналистлари эса Модрич трансферини 2012 йилда қилинган харидлар орасида энг ёмони, деб топишга шошилишди. Аммо вақт олий ҳакам, деб бежиз айтишмаган экан.

«Мен «Тоттенхэм» ва Хорватия термасида марказий ҳимояда ўйнардим. «Мадрид»да эса ўзимни уйдагидек ҳис қилдим. Жамоа ўйинини ташкил этиш ёки оркестрдаги дирижёр каби уни ортимдан етаклашим мумкин», - деганди Модричнинг ўзи.

Бундай имкониятни унга 2013 йил мавсумлар оралиғида «Реал»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланган Карло Анчелотти берди. Италиялик мураббий «Қироллик клуби»даги фаолияти аввал бошиданоқ клубнинг тактик тайёргарлигига катта аҳамият қаратди, ҳар бир ўйинчининг майдондаги ўрнига у қандай фойда беришига қараб алоҳида эътибор берди. Шу тариқа, Карло Модричнинг майдондаги ўрнини ҳам топди: унга бутун марказий ярим ҳимояда эркин ҳаракатланиш имконини яратиб, хорватнинг қўлларини бўшатди ва энг муҳими, рақиб дарвозаси яқинида ўйнашга изн берди. натижада, Лука етарлича ишончга эга бўлди ва шу билан бирга, бор ақл, иқтидорини жамоа ғалабаси учун сарфлай бошлади. Анчелотти юқоридаги ҳаракатлари билан таъбир жоиз бўлса, Модричдан «хорватларнинг Пирло»сини пайдо қилди, унга майдонда дирижёрлик қилишга имкон берди. Эркин ҳаракатлана бошлаган хорват енгил, креатив, ишонч билан ўйнай кетди, ақлли ҳаракатлари орқали жамоасидан ёрдамини аямади.

«Айтишим мумкинки, Модрич бу — сўзсиз жаҳондаги энг яхши ярим ҳимоячилардан. У ажойиб техник кўрсаткичларга эга, ўйинни ўқий олади, кучли характер эгаси», - дейди Карло Анчеллотти.

«Реал»да ўша мавсумнинг ўзидаёқ Луканинг майдонда бўлишига боғлиқлик пайдо бўлди. Модрич клубда тизим яратувчи ўйинчига айланди, ҳужумда ақлли ўйин кўрсата бошлади, «Тоттенхэм»да олган таянч ярим ҳимоячиси сифатидаги тажриба эса унга ҳимоядаги ўртоқларига сифатли кўмаклашишида ҳам қўл келди. Хорват ҳар ерда ҳозиру нозир бўлди. Агар Модричнинг майдондаги ўйинини кузатадиган бўлсангиз, у доимо ҳаракатда эканлигига, тўп учун курашда эканлигини кўрасиз. Анчелотти раҳбарлигидаги мавсум «Қироллик клуби»даги Лука учун жуда омадли келди. Жамоа Модрич ёрдамида Испания ва Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди, бу билан футболчи бир пайтлар унинг трансфери омадсиз бўлганини айтганларнинг оғзини ёпди. Дарвоқа, ҳозир Зидан футболчининг классидан келиб чиққан ҳолда ундан фойдаланишга интиляпти.

«Модрич - олий даражадаги футболчи ва унга ўзини кўрсатишга имкон бериш керак», - дейди Йохан Кройф.

Луканинг иқтидорини сўз билан ифодалашнинг, майдонда қилаётган ишларидан ҳайратга тушмай иложи йўқ. Бир қарашда, у бошқа футболчилардан ажралиб турмайдигандай туюлади, аммо ҳаракатларини кузатганингизда лол қолишингизх тайин. Лука қисқа, ўртача ва узун тўп оширишлари билан ҳам ўйинни кучайтириш қобилиятига эга, бир сонияда вазиятга тўғри баҳо беради ва узоқ масофалардан аниқ зарба бериши ҳам мумкин. Модрич майдонда хатосиз ҳаракат қилади ҳисоб, иқтидорига эса ҳар қанча мақтов кам. Ўзининг ажойиб ўйинлари билан Модрич ФИФА версиясига кўра йил жамоаси сафидан ўрин олди ва мана 3 йилдирки хорватиянинг энг яхши футболчиси сифатида топилиб келмоқда.

Луканинг жон койитиб ўйнашини ҳамма кўрмоқда: мухлислар, мураббийлар, клуб ва термадаги жамоадошлари. У Мадридда ўз ўрнини топа билди ва бунинг учун уни севишади. Умуман, Модрични сиз кимга мухлислик қилишингиздан қатъий назар, ажойиб футболчи сифатида севмай, ҳурмат қилмай бўлмайди. Хорват билан шартномани узайтирган «Қироллик клуби» барчани бирдайин хурсанд қилгани ҳам бор гап. Зеро, Модричнинг клуб муваффақиятларидаги ўрнини инкор қилиш адолатдан бўлмасди. Унинг клубдаги ўрни  Роналду, Бэйл ёки Рамос каби гигантлардан асло кам эмас.

«Сиз ҳеч қачон Модрични тунги клубларда кўрмайсиз, — деб ёзади Marca. — Аммо, асло ҳайвонот боғида эмас!».

Хорват жуда камтар ва сипо йигит. Модрич карьераси давомида бирор марта ҳам обрўйига доғ туширмаган, инсоний фазилатларига эса ҳавас қилса арзийди. Бўш вақтини тунги клублардаги тўпаланглар ўрнига уйида оиласи, турмуш ўртоғи ва болалари билан ўтказишни маъқул кўради. Шу боис, Модричлар оиласидаги тотувлик доим фотокамералар объективидан жой олади. Дарвоқе, унинг хотини аввал спорт агенти бўлган, уларнинг 2 нафар фарзандлари бор.

Сўнгги мавсум яна шуниси билан ёдда қолдики, унда Лука «Реал» ва Хорватия термаси учун ўз издошини  тайёрламоқда экан - Матео Ковачични. Зеро, Модрич энди ёш эмас - 31да, ўринбосари учун эса ҳаммаси олдинда. Хорват бир неча бор айнан Ковачич унинг ўрнини эгаллаши тўғрисида айтди ва хурсандчилик билан бу ишга қўл уришини таъкидлади. Ҳозирча эса, ҳаммаси у айтгандай бўляпти. Ковачичнинг Лука билан ҳамкорликдаги ўйинида кескин ўсиш кузатилмоқда ва бир мавсумнинг ўзидаги бундайин ўзгаришдан лол қолмай иложи йўқ.

Бундан чиқадиган хулоса эса битта: Модрич барчасини уддалайдиган хорват!

ИЛЁСБЕК тайёрлади


Манба: sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
1 Челси 28 69
2 Тоттенхэм 28 59
3 Манчестер Сити 28 57
4 Ливерпуль 29 56
5 Манчестер Юнайтед 27 52
6 Арсенал 27 50
7 Эвертон 29 50
8 Вест Бромвич 29 43
9 Сток Сити 29 36
10 Саутгемптон 27 33
11 Борнмут 29 33
12 Вест Хэм 29 33
13 Бёрнли 29 32
14 Уотфорд 28 31
15 Лестер 28 30
16 Кристал Пэлас 28 28
17 Суонси 29 27
18 Халл Сити 29 24
19 Мидлсбро 28 22
20 Сандерленд 28 20
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Ўзбекистон термаси сафарда Сурияга имкониятни бой берди

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.
uzbektop.ru ByTOP.info WAPLOG.TOP
aiwe.ru  - Рейтинг мобильных сайтов Rutop.info - Бесплатный рейтинг сайтов. Рейтинг лучших WAP сайтов imtop.su daxshat.top Uzbekona.TopWmSTAT.RuStatok.nettop.realuz.ru