Қайднома

Қидирув

«Ғарб»да чалкашлик

«Ғарб»да чалкашлик

  12.03.2017 00:12
  0
  1024
«Ғарб»да чалкашлик

ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР, СТАТИСТИК КЎРСАТКИЧЛАР.

Бизнинг клублар жой олган «Ғарб» минтақаси гуруҳларида 2-турдан кейиноқ чалкаш вазият юзага келди.16та жамоадан 3тасигина ҳозирча очко олмади. Улардан 2таси БАА вакили эканлиги бу юрт жамоаларига барқарорлик етишмаётганидан далолат. «Шарқ»да эса Гонконг ва Таиланд клублари томонидан қайд этилаётган ажойиб натижалар барчани ҳайратга соляпти.

«A» гуруҳи

*** «Ал-Аҳли» (Дубай) ОЧЛдаги 40-ўйинида 16-мағлубиятини тан олди. Жамоа шунча учрашувда 65та гол қўйиб юборган. Умуман,  ОЧЛда 40та ёки кўпроқ ўйин ўтказган жамоалар орасида биргина «Ал-Аҳли» ҳали 50та гол маррасига етмаган.

*** Марат Бикмаев 2016 йил 18 ноябрь куни «Металлург» (Бекобод) дарвозасини ишғол қилганидан сўнг «Локомотив»нинг 4та расмий ўйинида гол уролмаганди. Лекин Марат 3-мавсумки, ОЧЛда гол нашидасини суряпти.

«B» гуруҳи

*** «Лаҳвия» ҳужумчиси Юсуф ал Арабий турнир доирасидаги кетма-кет 2та ўйинда гол урди. «Ғарб» зонасида Омар ал Сомаҳ («Ал-Аҳли») ва Карлос Эдуардо («Ал-Ҳилол») ҳам шундай натижага эришдилар.

*** «Лаҳвия»нинг тунислик 26 ёшли ҳужумчиси Юсуф Мсакни эса ассистентлар рўйхатида пешқадамлик қилаётган 5 нафар футболчидан бири бўлиб турибди - 2та самарали узатма.

«C» гуруҳи

*** «Бунёдкор»нинг асосий раундлардаги ғалабасиз серияси 14та ўйинга етди. «Қалдирғочлар» яна 4та гол қўйиб юборсалар, уларнинг турнирдаги жами минус белгили тўплари сони 100та бўлади.

*** Акром Комилов олган қизил карточка «Бунёдкор» учун ОЧЛдаги 5-четлатишдир. Чемпионатимиз вакилларига қарасак, «Пахтакор»да 12та, «Насаф»да 3та ва «Локомо­тив»да 2та «қизил» бор.

«D» гуруҳи

*** «Ал-Ваҳда» ОЧЛ гуруҳ бос­қичида сўнгги марта 2011 йили қатнашган ва «плей-офф»га чиқолмаганди. Бу сафар ҳам ўша сценарий такрорланади, шекилли.

«E» гуруҳи

*** «Муангтонг Юнайтед» ОЧЛ гуруҳ босқичида илк марта ғалаба қозонди. Саралаш раундларини ҳам қўшиб ҳисобласак, бу жамоа ҳисобида атиги 3та ғалаба бор. Бунгача япон клубларидан биргина «Кашива Рейсол»Таиланд вакилига имкониятни бой берганди («Бурирам Юнайтед»га).

*** «Кашима Антлерс» ОЧЛ доирасидаги 40-ўйинида 12-марта енгилди.

*** «Ульсан Хюндай» ОЧЛ иккинчи марта 6:0 ҳисобини қайд этди. Бу жамоа 2006 йили чорак финалда «Ал-Шабаб» (С.Арабистони)ни худди шу тариқа таслим этганди.

«F» гуруҳи

*** Таданари Ли ОЧЛда 7-голини нишонлади (17та ўйинда). 2010 йили «Санфречче Хиросима» сафида тўп сурган футболчи 2 мавсумдан буён «Урава Редс» шарафини ҳимоя қилмоқда.

*** Уммонлик Аҳмад ал Каф ОЧЛ-2017да 2-ўйинини бошқарди. У 2015 йили 5та ва 2016 йили 6та ўйин­да ишлаганди.

«G» гуруҳи

*** «Истерн» - «Кавасаки Фронтале» ўйинида гонконгликлар посбони Япп Хунг Фай энг яхши футболчи сифатида эътироф этилди. Чунончи, 13-дақиқада Нара Тацуки майдондан четлатилган бўлса ҳамки, японлар ҳужумни сусайтиришмади. Қўшиб берилган 3-дақиқада эса «Кавасаки»нинг яна бир вакили - Райнер Сантос ҳам қизил карточкага лойиқ кўрилди. Эътиборлиси, 1-турда ҳам айнан «Истерн» иштирокидаги ўйинда 2та четлатиш кузатилган, фақат жабрланувчи сифатида Гонконг клуби гавдаланганди.

*** «Сувон Самсунг» ОЧЛдаги 55-ўйинида 17-марта дуранг қайд этди. Муроса билан тугаган ўйинлар сони бўйича корейс клублари орасида «Сеул» якка пешқадам - 23 марта.

«H» гуруҳи

*** Австралия клублари 2007 йили ОЧЛдаги дебют мавсумлари давомида атиги 3 марта мағлубиятга учрагандилар. 2014 йили эса нақ 8 марта имкониятни бой беришди - бу улар учун антирекорд. Жорий мавсумга келсак, Австралиянинг 3та жамоаси 2та турдаёқ 5 марта енгилди.

*** «Аделаида Юнайтед» ОЧЛда 13-мағлубиятини (38та ўйинда) тан олди. Бу жамоа 2012 йили Тошкентда «Бун­ёдкор»га 2:3 ҳисобида ютқазгани бў­йича фақат мағлубиятга учрамоқда.

Минтақа ва миллийчемпионатлар бўйича таҳлил

Гонконг жамоасидан ҳеч ким ғалаба кутмаяпти. Лекин Австралиянинг учта жамоаси бир бўлиб 6 та ўйинда биронта ҳам ғалаба қоза олишмади. 2-турдан сўнг бу учта жамоада бош мураббийларни алмаштирса ҳам бўлаверади. Эрон ва Таиланд жамоалари бу турни анча кўтаринки руҳда ўтказишди.

Мамлакат

Сони

Ўйин

Ю

Д

М

Т-Н

Очко

Фоиз

Марказий-Ғарбий Осиё (43 та гол)

Эрон

4

8

4

2

2

12-8

14

58,3

Қатар

2

4

2

1

1

8-5

7

58,3

С.Арабистони

4

8

4

2

2

10-9

14

58,3

БАА

4

8

2

1

5

9-15

7

29,2

Ўзбекистон

2

4

1

0

3

4-6

3

25,0

Жануби-Шарқий Осиё (56 та гол)

Хитой

3

6

5

1

0

18-4

16

88,9

Таиланд

1

2

1

1

0

2-1

4

66,6

Япония

4

8

4

2

2

18-10

14

58,3

Ж.Корея

4

8

2

2

4

15-13

8

33,3

Гонконг

1

2

0

1

1

1-8

0

16,6

Австралия

3

6

0

1

5

2-20

1

5,5

Ўйин интизоми

ОЧЛнинг амалдаги ғолиби - «Чонбук Хюндай Моторс» (бу йил турнирдан четлатилган) сариқ ва қизил карточкалар сони умумийлиги бўйича барчадан (саралаш ўйинларини ҳам инобатга олинган) олдинда. Жамоа ҳисобида 134та сариқ ва 6та қизил карточка бор. «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ҳам «Топ-10»да турибди. «Локомотив» эса бу борада 38та сариқ ва 2та қизил карточка билан 41-ўринда. ОЧЛ тарихида энг кўп қизил картчокани Хитойнинг «Пекин Гуоан» клуби олган - 11та.

#            Клуб  Сариқ          С/Қ     +          С+Қ    Очко

1            Чонбук Моторс       134     4          2          6          156

2            Ал Ҳилол      117     2          3          5          138

3            Бейжинг Гуоан       72       4          7          11       119

4            Ал Жазира   93       1          4          5          116

5            Бунёдкор      102     3          1          4          116

6            Ал Айн          87       1          5          6          115

7            Ал Иттиҳод  93       1          3          4          111

8            Гуангжоу Эвергранд         89       0          4          4          109

9            Пахтакор      74       2          5          7          105

10          Ал Аҳли (Жидда)   87       1          2          3          100

Саудия Арабистони клублари ОЧЛда жами 346та ўйин ўтказиб, 161та ғалаба, 82та дуранг ва 103та мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 554-391.

Австралия клубларининг ОЧЛ­даги умумий статистикаси: 164та ўйин, 54та ғалаба, 46та дуранг ва 64та мағлубият. Тўплар нисбати: 188-222. «Яшил қитъа» вакилларидан «Вестерн Сидней Уондерерс» ОЧЛ ғолибига айланган - 2014 йили.

Ҳафта қаҳрамони. Алекс Тейшейра. 1990 йил 6 январда туғилган. Бўйи - 173 см., вазни - 69 кг. Ўнг қанотдан ҳужумга ўтиш вақти уни якунлашга ихтисослашган. «Ливерпуль» 2016 йили январда Алекс Тейшейра трансфери учун Донецкнинг «Шахтёр» клубига 24,6 млн. фунт (32 млн. еврога) таклиф қилганди. Бироқ Хитойнинг «Жиангсу Сунин» жамоаси ўртага суқилиб, нархни 50 млн. еврога кўтарди ва футболчини илиб кетди. Бу рекорд Хитой футболида атиги 10 кун сақланиб турди. Алекс 2016 йили ҳам ОЧЛ («Чонбук Моторс»га қарши), ҳам Хитой чемпионати («Шандонг Луненг»га қарши)даги дебют ўйинидаёқ гол урди. Бразилиялик ҳужумчи ўтган мавсум Хитой чемпио­натида 28 марта майдонга тушиб, 11та гол муаллифига айланди. ОЧЛ-2016да эса 2та гол урганди. Мана, жорий мавсумнинг 2та ўйинида ўз номига яна 2та гол ёзиб қўйди.

Ҳакамлар масаласи

2-турда 2 нафар ҳакамимиз - Равшан Эрматов ва Ильгиз Танташев ишлашди. Умуман олганда, 2-тур баҳсларига Ўзбекистондан ташқари, Австралия, Япония ва Саудия Арабистонидан ҳам 2тадан ҳакамлар бригадаси жалб этилди.

Захира вакиллари голлари

Жорий мавсумнинг 1-турида 1та, 2-турида эса 5та гол захирадан тушган футболчилар номига ёзилди. Ҳозирча фақат 6та жамоа футболчилари «жокер»ликни қойиллатишди. Жами голлардан 6,06 фоизи (99тадан 6та) захира вакилларига тўғри келмоқда. Ўтган мавсум 1-турда 5та ва 2-турда 9та гол «жокер»лар ҳисобига ёзилганди. ОЧЛ-2017да захирадан майдонга тушиб, гол урган футболчилар: Рафаэль да Сильва («Урава Редс»), Исмоил Матар («Ал- Ваҳда»), Муҳаммад ал Шлхуб («Ал-Ҳилол»), Эли Бабалж («Аделаида Юнайтед»), Ли Жонг Хо («Ульсан Хюндай»), Деян Дамья­нович («Сеул»).

Фаррухбек


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz