Қайднома

Қидирув

Сергей Лушчан: «Зоб Аҳан»га қарши ўйин учун тайёрлаган режамиз бор

Сергей Лушчан: «Зоб Аҳан»га қарши ўйин учун тайёрлаган режамиз бор

  12.03.2017 13:34
  0
  702
Сергей Лушчан: «Зоб Аҳан»га қарши ўйин учун тайёрлаган режамиз бор

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ва клуб аъзоси Нурулло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур. Бизга осон бўлмайди, аммо бунинг учун ҳаракат қиламиз. “Бунёдкор” ёшларга ишонишда давом этади, улар ўзбек футболининг келажаги. Акрам Комилов сариқ карточкаси туфайли бўлажак ўйинни ўтказиб юборади. Элдор Шомуродовда бироз чарчоқ аломатлари бор. Бундан ташқари, у терма жамоа олдида турган муҳим ўйин учун жалб қилинган. Эртага нима бўлишини фақат вақт кўрсатади. 

Бўлажак ўйин учун тайёрлаган режамиз бор. Бундан ташқари бошқа режалар ҳам тузиб қўйганмиз. Аммо улар ҳақида ҳозир айта олмайман. Барчаси эртага майдонда намоён бўлади”, – деди Сергей Лушчан.

“Бунёдкор” эртага фақат ғалаба учун майдонга тушади. Жамоа бунга тайёр, ички муҳит ҳам яхши. Шунинг учун эртанги баҳсда муваффақиятга эришмоқчимиз. “Зоб Аҳан”дан қўрқмасдан ҳаракат қиламиз”, – дея ўз фикрини билдирди Нурулло Тўхтасинов.    

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz