Қайднома

Қидирув

"Пахтакор" "Динамо" кучини тўғри баҳоламаган экан...

"Пахтакор" "Динамо" кучини тўғри баҳоламаган экан...

  12.03.2017 20:36
  1
  1044

"Динамо" билан беллашувдан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи фикрларини билдирди.  

Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Афсуски, мағлубиятга учрадик ва ишқибозларни хафа қилдик. Мағлубиятга жамоанинг ўйинга руҳан етарлича тайёр бўлмагани сабаб бўлди.   Бунда айбни ўз зиммамга оламан. Футболчиларни тўғри тайёрлай олмадик. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо омад ҳам юз ўгирди. "Динамо" эса ҳимояда ўйнаб, босимни йўқ қилишга уринди. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишимиз лозим.

Учрашувдан сўнг самарқандликлар устози Олег Тюлькин ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.  

- Мана кўрганингиздек, биз бугун ҳам зафар қучдик. Кетма-кет 3 та ғалаба. Бу ўзига яраша босим юклайди. “Пахтакор” мағлуб бўлди. Уларда ҳам шундай ҳолат. Биз ҳимоядан қарши-ҳужумга ўтган ҳолда ҳаракат қилдик. Бу бизнинг ўйинга танлаган тактикамиз эди, - дейди самарқандликлар устози. 


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


Ҳали кўп ва хўп баҳоналар эшитамиз рақиб жамоа мураббийларидан!!! Олға Динамо!!!
12.03.2017 21:20

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz