Қайднома

Қидирув

Франциялик мухлислар Бензема терма жамоага қайтишига қарши

Франциялик мухлислар Бензема терма жамоага қайтишига қарши

  12.03.2017 23:48
  0
  579
Франциялик мухлислар Бензема терма жамоага қайтишига қарши

Оdoxa компанияси франциялик мухлислар ўртасида терма жамоа футболчилари бўйича фикрларни ўрганиб, сўровнома ўтказди.

1006 нафар француз иштирок этган сўровномада Карим Бенземанинг терма жамоага қайтишини истамайдиганлар кўпчиликни ташкил қилиши маълум бўлди. Сўровнома қатнашчиларининг 78 фоизи ўтган йили можарога аралашиб қолгани туфайли четлатилган Бенземанинг қайтишига қарши овоз берган. 19 фоиз киши унинг қайтишига рози, 3 фоиз киши овоз беришни истамаган.

Бундан ташқари, 36 фоиз мухлис «Монако»нинг 18 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе терма жамоага чақирилишини истамоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 16та гол уришга муваффақ бўлган.

Францияликларнинг энг севимли футболчиси эса «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн экани маълум бўлган. Уни ёқлаб 46 фоиз мухлис овоз берди. Кейинги ўринларни Уго Льорис (15 фоиз), Димитри Пайет (14 фоиз) ва Поль Погба (7 фоиз) эгаллади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz