Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак

Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак

  13.03.2017 09:39
  0
  604
Андрей Микляев: Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа ҳимоячиси Бобур Йўлдошев иштирок этишди. Андрей Микляев саволларга жавоб қайтарар экан, қуйидаги фикрларни билдирди:

"Бугун ҳар иккала жамоани қизиқ ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Ҳозир гуруҳдаги вазият шундайки, барча тўрттала жамоада ҳам уч очкодан бор, бу эса курашни янада қиздиради.

Гуруҳдан чиқиш учун нафақат уйда, балки сафарда ҳам очко олиш керак бўлади. Шу боис эртанги ўйиндан очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз".

Биз Эронда биринчи бор тўп сураётганимиз йўқ. Ўтган йил бу ерда "Сепахон", ундан олдин эса "Фулад"га қарши баҳс олиб борганмиз.

Эронликлар футболни жуда яхши кўришади, уларда кучли футболчилар кўп. Ўз навбатида биз ҳам улардан қолишмаймиз ва буни бугун исботлашга ҳаракат қиламиз".

"Истиқлол"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдик, рақиб ҳақида яхши тасаввурга эгамиз. Рақиб футболчилари жисмоний жиҳатдан бақувват ва тактик томонлама ҳам яхши шаклланган.

Бобур Йўлдошев: "Учрашув қийин бўлишини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, "Озоди" стадионига кўплаб мухлислар келиши кутиляпти. Шунга қарамай, ўз ўйинимизни намойиш этган ҳолда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз".


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz