Қайднома

Қидирув

Қатар ва Сурия Ўзбекистон терма жамоасига қарши таркибни маълум қилди

Қатар ва Сурия Ўзбекистон терма жамоасига қарши таркибни маълум қилди

  13.03.2017 14:36
  0
  895
Қатар ва Сурия Ўзбекистон терма жамоасига қарши таркибни маълум қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳида 6–7 тур учрашувларини ўтказади. Самвел Бабаян шогирдлари 23 март куни Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади.

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Фоссати Эрон ва Ўзбекистонга қарши учрашувлар учун 29 футболчидан иборат таркибни эълон қилди. Қуйида улар билан танишиб олиш мумкин.

Дарвозабонлар: Абдулла Ал-Шиб (“Ал-Садд”, Қатар), Умар Бари (“Ал-Райян”, Қатар), Ҳалифа Абубакр (“Ал-Жаиш”, Қатар), Юсуф Ҳассан Али (“Ал-Гарафа”, Қатар).

Ҳимоячилар: Иброҳим Абдулмажид (“Ал-Садд”, Қатар), Педро Мигель (“Ал-Садд”, Қатар), Ҳамид Исмоил (“Ал-Райян”, Қатар), Муҳаммад Касола (“Ал-Садд”, Қатар), Аҳмад Ёссир (“Лаҳвия”, Қатар), Муҳаммад Муса (“Лаҳвия”, Қатар), Аҳмад Муҳаммад (“Лаҳвия”, Қатар), Ёссир Абубакр (“Ал-Жаиш”, Қатар), Буалем Ҳуки (“Ал-Араби”, Қатар), Фаҳад Али (“КАС Юпен”, Бельгия).

Ярим ҳимоячилар: Али Асад (“Ал-Садд”, Қатар), Карим Будиаф (“Лаҳвия”, Қатар), Луис Мартин (“Лаҳвия”, Қатар), Родриго Табата (“Ал-Садд”, Қатар), Акрам Афиф (“Спортинг Хихон”, Испания), Абдул Матал, Асим Умар Мадибо (“Лаҳвия”, Қатар), Ал Ҳади Али, Ҳизар Камол, Али Афиф (“Лаҳвия”, Қатар),

Ҳужумчилар: Ҳассан Ал-Ҳайдос (“Ал-Садд”, Қатар), Себастьян Сориа (“Ал-Райян”, Қатар), Мешал Абдулла (“Ал-Аҳли”, Доҳа), Али Абдулла (“Лаҳвия”, Қатар), Алмоиз Али (“Лаҳвия”, Қатар).

Сурия терма жамоаси устози Айман Ҳаким Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши кечадиган ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни таклиф қилди.

Дарвозабонлар: Иброҳим Алма (“Ал-Иттиҳод” Сурия), Аҳмад Маданиа (“Ал–Жаиш”, Сурия), Маҳмуд Юсуф (“Виктори”, Мальдив ороллари).

Ҳимоячилар: Аҳмад Ал-Солиҳ (“Хенан Жианье”, Хитой), Алаа Аш-Шбли (“Нафт Ал-Васат”, Ироқ), Муайяд Ажан (“Нафт Ал-Васат”, Ироқ), Ҳуссаин Жеваед (“Ал-Завра”, Ироқ), Умар Мидани (“Ал-Ваҳда” Сурия), Ҳоди Ал-Масри (“Ал-Ваҳда”, Сурия).

Ярим ҳимоячилар: Маҳмуд Ал-Мавас (“Умм Салал”, Қатар), Осама Омари (“Ал-Ваҳда”, Сурия), Ҳолид Ал-Мубаед (“Ал-Ваҳда”, Сурия), Одай Ал-Жафал (“Ал-Нажаф”, Ироқ), Тамер Муҳаммад (“Дофар”, Уммон), Амро Женият (“Ал-Шабаб”, Уммон), Фаҳд Юсуф (“Ал-Жазира”, Иордания), Иззеддин Ал-Авад (“Ал-Жаиш”, Сурия), Вайел Ал-Рифаи (“Ал-Жазира”, Иордания).

Ҳужумчилар: Омар Харбин (“Ал-Ҳилол”, Саудия Арабистони), Насуҳ Ал-Накдали (“Ал Иттиҳод”, Сурия), Фирас Ал-Ҳатиб (“Ал-Кувайт”, Кувайт), Аҳмад Ал-Доуни (“Ал-Нажаф”, Ироқ), Мардик Мардикиан (“Ал-Жазира”, Иордания).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz