Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: «Бунёдкор» ўз майдонида «Зоб Оҳан»га имкониятни бой берди

ОЧЛ: «Бунёдкор» ўз майдонида «Зоб Оҳан»га имкониятни бой берди

  13.03.2017 20:00
  0
  760
ОЧЛ: «Бунёдкор» ўз майдонида «Зоб Оҳан»га имкониятни бой берди

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Зобаҳан" учрашуви ниҳоясига етди.

Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, эронликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Иккала гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб, Бенгстон 55-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Табризий охирги дақиқаларда пенальтидан иккинчи голни урди.

Айсуски, "Бунёдкор" ўйинни битта кам бўлиб якунлашга мажбур бўлди. Қўполлиги учун Чемиртан майдондан четлатилди.

Шу тариқа "Бунёдкор" гуруҳда учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Тўғриси, Миржалол Қосимов пайтида бунақа бўлмасди. Ўзбек футболига ушба шахсни қайтариш керакка ўхшайди.

Осиё Чемпионлар лигаси, 3-тур
"Бунёдкор" - "Зобаҳан" — 0:2
Голлар: 
Бенгстон (55), Табризий (90+4 пен)
"Бунёдкор": Зухуров, Ашурматов, Мирабдуллаев, Мичич, Шукуров, Иброҳимов, Чемиртан, Тўхтасинов, Ҳамдамов, Нурматов, Ғиёсов
"Зобаҳан": Мазахери, Нажод Меҳди, Муҳаммад Зоҳид, Маҳдипур, Ҳуссайни, Паҳлавон, Ҳамам, Исмаил Ифар, Димах Шанмеҳр, Бенгстон, Ражабзода


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz