Қайднома

Қидирув

Антони Конте: «Манчестер Юнайтед» бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган

Антони Конте: «Манчестер Юнайтед» бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган

  13.03.2017 20:22
  0
  584
Антони Конте: «Манчестер Юнайтед» бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган

Лондоннинг «Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Англия Кубоки - бош совринини қўлга киритсак ажойиб натижага эришган бўлар эдик.

Асосий футболчиларга баъзида дам бериб туриш керак, шунда ўйлаган натижага эришиш мумкин. Ўйлайманки, Моуриньо ҳам ҳудди шундай йўл тутмоқда. «Челси»ни олдинда кучли рақиб кутиб турибди, «Манчестер Юнайтед»га осон бўлади деб айта олмайман.

Англия футбол федерацияси «МЮ»га катта имкониятни яратиб берди. Яъни уларда дам олиш учун тўрт кун имконият бўлди. Рақиб бугунги ўйинга жиддий тайёргарлик кўрганини аввалдан сезиш мумкин. Лекин, учрашув Лондонда бўлиб ўтади», - дейди Конте клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги чорак финалидан ўрин олган «Челси» - «Манчестер Юнайтед» учрашуви бугун Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

 


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz