Қайднома

Қидирув

Мужтаба Хусайни: «Бунёдкор»дан бундай ўйин кутмагандим»

Мужтаба Хусайни: «Бунёдкор»дан бундай ўйин кутмагандим»

  13.03.2017 22:11
  0
  740
Мужтаба Хусайни: «Бунёдкор»дан бундай ўйин кутмагандим»

ОЧЛ–2017 “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин эронликлар устози Мужтаба Ҳусайни ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жамоа бир неча кун олдин Эрон чемпионатида қийин учрашув ўтказганига қарамай, бугун муваффақият қозонди. Бугунги ўйин учун шогирдларимдан миннатдорман. Ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ростини айтганда, “Бунёдкор”дан бундай ўйинни кутмагандим. Улар аввалги баҳсларда яхшироқ ҳаракат қилишганди. Бугунги беллашувда ҳам улар осонликча таслим бўлишмади. Элдор Шомуродов майдонга тушмагани учун унчалик ҳам қийинчиликларга дуч келмадик. Қолаверса, мен рақиб футболчилари ҳақида гапиришни унчалик ҳам хоҳламайман”, – деди “Зоб Аҳан” устози.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” гуруҳ босқичида қаторасига уч ўйинда мағлубиятга учради ва сўнгги – 4-поғонани банд қилиб турибди. “Зоб Аҳан” 4 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz