Қайднома

Қидирув

Сергей Лушчан: «Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди»

Сергей Лушчан: «Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди»

  13.03.2017 22:14
  0
  647
Сергей Лушчан: «Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди»

ОЧЛ–2017 “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “қалдирғочлар” устози Сергей Лушчан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биринчи навбатда қайд этилган натижа учун мухлислардан узр сўрайман. Улар бизни қўллаб-қувватлаш учун келишганди. Бироқ биз мағлубият аламини тотидик. Қаторасига икки ўйинда қизил карточка? Интизом борасида футболчиларга керакли кўрсатмалар берилади. Аммо бу ҳолатни изоҳлай олмайман. Бугун ўйлаган режаларимиз амалга ошмади. Достонбек Ҳамдамов яхши ўйнади. Отабек Шукуров ҳам ёмон ҳаракат қила олмади, аммо у бунданда яхшироқ ўйнашга қодир. Аҳмадалиев, Комилов ва Шомуродовнинг ўрни билинди. Мураббий алмашиш орқали натижа яхшиланадиган бўлса, бунга тайёрман. Барчасини раҳбарлар ҳал қилади”, – деди Сергей Лушчан.
Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” гуруҳ босқичида қаторасига уч ўйинда мағлубиятга учради ва сўнгги – 4-поғонани банд қилиб турибди. “Зоб Аҳан” 4 очко билан ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz