Қайднома

Қидирув

Пирло:«Конте - даҳо»

Пирло:«Конте - даҳо»

  14.03.2017 05:51
  0
  660

«Нью-Йорк Сити» яримҳимоячиси Андреа Пирло, олдин ўзи тўп сурган «Ювентус» ва Италия терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи, ҳозирда «Челси»га устозлик қилаётган Антонио Контенинг мураббийлик иқтидорига юқори баҳо бериб ўтди.

«Мен учун энг яхши мураббий — бу Конте. Чунки у даҳо. У ҳар куни, ҳар бир детал устида тинмасдан меҳнат қилади. Ҳар бир майда ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратади. У бу ишларнинг барчасини футболчилар янада яхши ўйнаши учун амалга оширади.

«Ювентус»да бу мураббий билан уч йил давомида бирга ишлаш бахтига мушарраф бўлганман. Биз бир неча совринларни қўлга киритганмиз, ҳар куни янада кучлироқ бўла олганмиз. Балки, энди «Челси»да ҳаммаси шундай бўлиши мумкин», — деган Пирло Omnisport нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz