Қайднома

Қидирув

Озил ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин

Озил ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин

  14.03.2017 07:27
  0
  664

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Месут Озил ёзги трансферлар вақтида клубини ўзгартириши кутилмоқда. Football London хабарига кўра, германиялик ушбу хавбек лондонликлар жамоаси раҳбарияти билан шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаган ва бошқа жамоа вакиллари билан музокаралар ўтказишга тайёр.

У ҳафтасига 280 минг евро маош олишни истаганди, клубдагилар эса унга 200 минг евро таклиф этган. 28 ёшли ушбу футболчини «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз жамоасида кўришни истамоқда, у бу футболчига «Реал»да ишлаганида ҳам устозлик қилганди.

Манкунианликлар раҳбарияти ҳам Озил билан шартнома тузишга қарши эмас. У жорий мавсумда «канонирлар» сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 31 учрашув ўтказган ва 9 гол уриб, 7 голга узатма берган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz