Қайднома

Қидирув

Бугун Узрепорт телеканали «Лестер Сити» ва «Севилья» учрашувини намойиш этади!

Бугун Узрепорт телеканали «Лестер Сити» ва «Севилья» учрашувини намойиш этади!

  14.03.2017 16:21
  0
  547
Бугун Узрепорт телеканали «Лестер Сити» ва «Севилья» учрашувини намойиш этади!

Қадрли мухлислар бугун сиз телеканалимиз орқали Европа чемпионлар лигасиниг 1/8 финал жавоб ўйинларидан ўрин олган «Лестер Сити» ва «Севиля» жамоалари баҳсини жонли эфирда кузатиб бориш имконига эгасиз.

Учрашув превюси:

Мазкур қарама қаршиликнинг биринчи ўйинида «Севиля» 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жейми Вардининг «Рамон Санчес Писхуан»да 73 дақиқада киритган голи «Лестер»да умид учқунларини сақлаб қолди.

Ваҳоланки «тулкилар»нинг собиқ бош мураббийи Клаудио Ранери шогирдлари, ўша учрашувда йирик ҳисобда мағлуб бўлишлари ҳам ҳеч гап эмасди. Шмейхелнинг жонбозлиги сабаб «Лестер» сафарда ўз дарвозасидан фақат иккита тўп ўтказиб ортга қайтди. Вардининг голи эса «Лестер»ни Англия Чемпиони мақомига мос равишда Испанияни тарк этишига кўмак берди.

Бир кундан сўнг эса «Лестер» эртакчиси, Клаудио Ранери ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Ҳа ўша аутсайдер «Лестер»ни Англия Премер-лигасида чемпион қилган ва кўплаб мухлисларнинг мехрига сазовор бўлган инсон ўз ишидан олиб ташланди. Энди бу шунчаки тарихнинг ширин бир бўлаги бўлиб қолди холос.

Энди «тулкилар» эртагини Шекспир исмли инсон ёзиши керак. Анча йиллардан буён клубда фаолият юритиб келаётган мураббий «Лестер»нинг кўплаб мураббийлари билан биргаликда фаолият юритган ва футболчилар билан чиқишиб кетишда ҳеч қандай қийинчиликка учрамади.

АПЛдаги сўнгги иккита учрашувда «Лестер» кетма-кет (Лестер - Ливерпул 3:1), (Лестер -Халл Сити 3:1) ғалаба қозонди ва «Севиля»га қарши баҳсга яхши кайфиятда ташриф буюрмоқда.

«Севиля» эса «Лестер»га қарши баҳсдан сўнг Испанияда 4та учрашув ўтказди. Хорхе Сампаоли шогирдлари дастлаб, сафарда «Бетис»ни (2:1) иродали ўйин эвазига мағлуб этишди. Кейин эса «Атлетик» катта қийинчилик билан кичик 1:0 ҳисобида таслим этилди. Иборранинг голлари эса «Севиля»га муҳим ғалабаларни тақдим.

Лекин кейинги учрашувларда Иборра гол уролмади ва «Севиля» ҳам очко йўқотди (Алавес-Севиля 1:1), (Севиля-Леганес 1:1). Сампаоли сўнгги учрашувда захира футболчиларига кўпроқ имкон берди ва асосий таркибга бўлажак ўйин олдидан ҳордиқ олиш имконини яратди.

Бу эса жамоани Ла Лигада чемпионлик курашида муҳим очколарни йўқотишига сабаб бўлганини ҳам унитмаслик лозим. Бу қурбонликлар «Лестер»га қарши баҳсда зое кетмаса бўлгани.

«Лестер» (Англия) - «Севиля» (Испания)

14 март 2017 йил. Лестер. «Кинг Пауэр» стадиони

Дисквалификациялар: йўқ

Жароҳатлар: Молла Ваг, Нампалис Менди - Венуа Тремулинас, Микаэл Крон-Дели.


Манба: www.uzreport.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz