Қайднома

Қидирув

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Неймарни жиддий танқид остига олди

Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Неймарни жиддий танқид остига олди

  14.03.2017 17:44
  0
  731
Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Неймарни жиддий танқид остига олди

Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Жерсон «Барселона» ҳужумчиси Неймар ҳақида фикр билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ҳозирда Бразилия терма жамоаси етакчиси сифатида эътироф этилади. Лекин, Жерсон Неймарни 1970 – йилларда фаолият олиб борганда ҳатто терманинг захира ўриндиғидан жой ола олмаслигини такидлади.

«Неймарга ҳатто бизнинг жамоа захирасида жой етмаган бўларди. У Бразилия термасида кимнинг ўрнини эгаллаган бўларди?

Неймар Пеле, Тостао, Жаирзиньо ёки Ривелино ўринни ҳеч қачон боса олмайди. Ярим ҳимоя чизиғида ҳам унга жой етмаган бўларди.

Бизнинг захирадан Кажу – каби буюк истедод соҳиби ўрин эгаллаганди. Кажу деярли барча позицияда ажойиб ўйин кўрсата оларди. Билмайман, Неймарга бизнинг жамоа захира ўриндиғидан жой тегишига ишониш қийин», – дейди Жерсон Fox Sports нашрига берган интервьюсида.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz