Қайднома

Қидирув

«Лос-Анжелес Гэлэкси» Ибрагимовичга ажойиб таклиф билан мурожаат қилди

«Лос-Анжелес Гэлэкси» Ибрагимовичга ажойиб таклиф билан мурожаат қилди

  14.03.2017 18:17
  0
  792
«Лос-Анжелес Гэлэкси» Ибрагимовичга ажойиб таклиф билан мурожаат қилди

«Лос-Анжелес Гэлэкси» клуби «МЮ» ҳужумчиси Златан Ибрагимовичга ажойиб таклиф билан мурожаат қилди. Sports Illustratedнинг хабар беришича, швециялик футболчи агар чорловни қабул қилса, MLS тарихида энг кўп маош оладиган ўйинчига айланади. Тўғри, келишув суммаси ҳозирча ошкор этилмади. Айни пайт MLSда энг катта маош бразилиялик Какага тегишли. «Орландо Сити» унга бир йиллик хизмати учун 6,8 миллион евро тўламоқда. Жаҳон бўйича энг кўп маош олувчи футболчи эса аргентиналик Карлос Тевесдир. У «Шанхай Шенхуа»да йилига 37,4 миллион олади. Шу ўринда айтиш жоиз, Ибрагимовичнинг «МЮ»даги йиллик маоши 11,4 миллион еврога тенг.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz