Қайднома

Қидирув

ЕЧЛ: «Лестер» эртаги давом этади, «Ювентус» ҳам кейинги босқичда

ЕЧЛ: «Лестер» эртаги давом этади, «Ювентус» ҳам кейинги босқичда

  15.03.2017 03:29
  0
  754
ЕЧЛ: «Лестер» эртаги давом этади, «Ювентус» ҳам кейинги босқичда

Европа чемпионлар лигасининг  1/8 финалидан ўрин олган "Ювентус" "Порту" учрашувида ҳам италияликларнинг қўли баланд келиб, кейинги босқич масаласини кутилганидек ҳал этишди.

Қизиқарли кечган учрашувда португалияликлар "Ювентус"ни мағлубиятга учратишга ҳаракат қилишди, лекин кучли маҳорат эвазига ўйинда ғолиб чиқишди.

Учрашувда, туринликлар ҳужумчиси Пауло Дибала Икер Касильяс қўриқлаётган дарвозасига пенальтидан киритган тўпи ягоналигича сақланиб қолди.

"Ювентус" – «Порту» – 1:0

Гол: Дибала 42 (пенальти)

«Ювентус»: Буффон, Алвес, Бонуччи, Бенатиа (Барцальи 60), Сандро, Маркизио, Хедира, Куадрадо (Пьяца 46), Дибала (Ринкон 78), Манджукич, Игуаин.

«Порту»: Касильяс, Перейра, Маркано, Лайун, Фелипе, Данилу, Андре, Торрес (Отавиньо 70), Браими (Жота 68), Силва (Боли 46), Тикиньо.

Огоҳлантиришлар: Куадрадо 12, Лайун 31, Андре 36

Четлатиш: Перейра 40.

Биринчи учрашув: 2:0

Шунингдек, нимчорак финалдан ўрин олган яна бир баҳс "Лестер" ҳамда "Севилья" ўртасида бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Аввалига, 27 – дақиқада Риёд Маҳрезнинг узатмасидан сўнг "Лестер" ҳимоячиси Морган дарвозанинг яқин бурчакини нишонга олиб, ҳисобни очди.

"Севилья" ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборганидан сўнг ўйин давомида кўплаб ҳужумлар уюштирди, лекин шу куни испанияликлардан омад чинакамига юз ўгирди.

Эскудеронинг 52-дақиқада чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбасини дарвоза тўсини қайтарди. Орадан икки дақиқа ўтиб, "Лестер" футболчиси Облрайтон меҳмонлар дарвозабони Серхио Рико қайтарган тўпни дарзога йўллади.

80-дақиқада Шмейхель "Севилья" футболчиси Витолога қўполлик ишлатди ва бу ҳолатни ҳакам пенальти дея белгилади.

Лекин, Нзонзи Шмейхель қўриқлаётган дарвозага 11 метрлик жарима зарбасини бажара олмади. Бу вазиятда Шмейхель ўз хатосини тўғирлади ва пенальтини қайтаришга эришди.

Натижада, «Севилья» Англияда Крейг Шекспир бошқарувидаги "Лестер"га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди

"Лестер" – "Севилья" 2:0

Голлар: Морган, 27 (1:0), Облрайтон, 54 (2:0)

"Лестер": Шмейхель, Симпсон, Хут, Морган, Фукс, Олбрайтон, Ндиди, Марез (Амарти 89), Дринкуотер, Окадзаки (Слимани 64), Варди.

"Севилья": Рико, Рами, Пареха, Меркадо (Мариано 46), Эскудеро, Сарабия (Йоветич 46), Иборра, Н'Зонзи, Насри, Витоло, Бен-Йеддер (Корреа 68).

Четлатиш: Насри, 74 (С).

Амалга оширилмаган пенальти: Нзонзи 80-дақиқа (С).

Биринчи учрашув: 1:2


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz