Қайднома

Қидирув

«Реал» Куртуа ва Азарни «ов» қилишга чоғланмоқда...

«Реал» Куртуа ва Азарни «ов» қилишга чоғланмоқда...

  15.03.2017 08:09
  0
  660
«Реал» Куртуа ва Азарни «ов» қилишга чоғланмоқда...

«Челси» жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа ёзда ўзининг «Реал»га ўтиб кетиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдириб ўтди.

«Йўқ, мен «Челси»дан кетишни режалаштирмаганман. Мен клубдаги муваффақиятларимдан тўла қониқиш ҳосил қилмоқдаман ва жамоага ёрдам беришда давом этмоқчиман», – дея Куртуанинг сўзларини келтирган Goal.

Бундан олдинги хабарларда Куртуа Мадридга кетса, унинг ўрнини лондонсликлар клуби Мадриддан Ян Облакни олиб келиш орқали тўлдирмоқчилиги айтилганди.

Шунингдек, «Реал» «Челси»дан Эден Азарни таркибга қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. El Mundo Deportivo хабарига кўра, 26 ёшли бельгиялик футболчини қўлга киритиш учун мадридликлар – Альваро Мората, Иско ёки Хамес Родригесдан воз кечишга тайёр.

 

Бу футболчилардан бирига трансфернинг бир қисмига айланиши режалаштирилмоқда. Қайд этиш керакки, «Челси» бундан олдинроқ «Реал»дан Мората ва Хамесдан бирини трансфер қилишга ҳаракат қилганди. Англия чемпионатининг жорий мавсумида 26 учрашувда иштирок этган Азар 11 гол урди ва 6 пас берди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz