Қайднома

Қидирув

Лионель Месси «Барселона»да ўйновчи-мураббий бўлади

Лионель Месси «Барселона»да ўйновчи-мураббий бўлади

  15.03.2017 08:44
  0
  996
Лионель Месси «Барселона»да ўйновчи-мураббий бўлади

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси мавсум охирига қадар каталонияликлар клубида ўйновчи мураббий вазифасини бажаради.

Diario Gol маълумотига кўра, жамоадошлари ва раҳбариятнинг тўла қўллаб-қувватловига эришган аргентиналик футболчи Испания чемпионлиги учун пойгада «Реал»ни қандай қилиб ортда қолдириш режасини тузиб чиққан.

Шунингдек, жамоанинг ўйин услуби борасида ўз фикрига эга бўлган Месси «Барселона»нинг амалдаги бош мураббийи Луис Энрикенинг таркибда ротациялар қилиш бўйича қарорига қарши чиққан. 

Унинг таъкидлашича, Неймарнинг майдонга тушмаслиги жамоа ўйинининг сифатини кескин пасайтирмоқда, Андре Гомеш ва Денис Суарес эса Иньеста билан Ракитичнинг ўрнини боса олмаяпти.

Айни вақтда Каталония жамоаси Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадам «Реал»дан 2 очко ортда қолмоқда, шунингдек, мадридликлар жамоаси захирасида битта ўйин бор.

Бундан аввалроқ «Барселона» Мессига шартномани узайтиришга рози бўлиши учун 40 миллион евро таклиф этгани хабар қилинганди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz