Қайднома

Қидирув

Фавзи Ғулом Англия клубига ўтади

Фавзи Ғулом Англия клубига ўтади

  15.03.2017 15:24
  0
  699
Фавзи Ғулом Англия клубига ўтади

Италия чемпионатида "Наполи" шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Фавзи Ғулом фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга яқин турибди.

26 ёшли жазоирлик ҳимоячи ишончли ўйини билан "Манчестер Сити", "Бавария", "Челси" ва ПСЖ каби гранд клублар эътиборига тушди ва шу сабабли "Наполи" билан амалдаги шартномасини узайтиришдан бош тортди.

Италия клуби футболчи эркин агентга айланмай туриб, уни бошқа жамоага трансфер қилиш ва даромад олишни режалаштиряпти.

Айни пайтда "Манчестер Сити" Ғулом учун 13 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирди. Бу трансфер ёзда амалга ошиши кутилмоқда.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz