Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: «Хоразм»га қарши ўйин Наманганда ўтади

«Навбаҳор»: «Хоразм»га қарши ўйин Наманганда ўтади

  15.03.2017 13:50
  0
  714
«Навбаҳор»: «Хоразм»га қарши ўйин Наманганда ўтади

Хабарингиз борки, мамлакат кубогининг 1/16 финалида “Навбаҳор” Ургенчнинг “Хоразм” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ўзбекистон кубогининг ушбу босқичидан ўрин олган учрашувларда биринчи лига жамоаларини ўйинларга мезбонлик қилиши белгилаб қўйилган.

ПФЛ қарорига кўра “Хоразм” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув Наманганда бўлиб ўтадиган бўлди. Шу тариқа жамоамиз мамлакат кубогидаги иштирокини Наманганда бошлайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз “Навбаҳор” ва “Хоразм” жамоалари ўртасидаги учрашув 25 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилади. 

Шунингдек, мамлакат кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Орол” (Нукус) – “Сўғдиёна” (Жиззах) жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам Нукус шаҳридан Жиззах шаҳрига кўчирилганлиги маълум қилинди. Жиззахдаги ўйин 26 март куни ўтказилади.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz